JXTC Tribune Times - шаблон joomla Видео
Якшанба, 17 Декабр 2017

Янгиликлар (423)

Обама Эронга қарши санкцияларни яна бир йилга узайтирди

Муаллиф:  |  жума, 04 Ноябр 2016 23:09  |  Бўлим номи: Янгиликлар
Ўқилган: 794 марта | 
Баҳо беринг
(0 овозлар)

АҚШ президенти Барак Обама Эронга нисбатан амалда бўлган бир томонлама санксиялар режимини яна бир бор узайтиришга қарор қилди. ТАСС нашри берган маълумотга кўра, 37 йил аввал Вашингтон томонидан эълон қилинган бу чекловлар, ёҳуд Эрон билан муносабатлардаги “фавқулодда ҳолат” яна бир йил амалда бўлади. Обама ўз қарорини изоҳлаб, “(АҚШнинг) Эрон билан муносабатлари ҳали мўтадиллашмади”, “1981 йил 19 январда Эрон билан йўлга қўйилган (икки томонлама) келишувларни амалда бажариш жараёни ҳали ҳам давом этяпти” деб айтиб ўтди. 

Канада: исломофобия энди қонун билан жазоланади!

Муаллиф:  |  жума, 04 Ноябр 2016 23:08  |  Бўлим номи: Янгиликлар
Ўқилган: 1308 марта | 
Баҳо беринг
(0 овозлар)

Ўтган ҳафта қабул қилинган Исломофобияга қарши қонунни сезмай қолгани учун канадаликларни ҳам, бутун дунё аҳолисини ҳам айблай олмаймиз. Агар “Google” қилсангиз, “дастёрингиз” сизга ҳеч қандай ҳаволани тақдим қила олмайди. Бу ҳақида энг биринчилардан бўлиб Huffington Post нашри хабар берди.

Буюк Британияда 18 миллион АҚШ долларига янги масжид барпо этилади

Муаллиф:  |  жума, 04 Ноябр 2016 23:04  |  Бўлим номи: Янгиликлар
Ўқилган: 941 марта | 
Баҳо беринг
(0 овозлар)

Кембриджнинг машхур Mill Road кўчасида бюджети 18 миллион доллардан ошиши кутилаётган янги масжид қурилади, хабар бермоқда Кембридж янгиликлари нашри Varsity. Бағрига 1000дан ортиқ намозхонларни сиғдира оладиган янги масжиднинг қурилиш ишлари аллақачон бошлаб юборилган. Кембридж Шаҳар Кенгашига август ойида тақдим этилган бу таклифдан сўнг, бу масала атрофида анча шов-шув кўтарилган эди.

АҚШ президент сайловларида бир миллиондан ошиқ мусулмон иштирок этади

Муаллиф:  |  жума, 04 Ноябр 2016 11:30  |  Бўлим номи: Янгиликлар
Ўқилган: 955 марта | 
Баҳо беринг
(1 Овоз бериш)

8 ноябрда ўтказилиш кўзда тутилган АҚШдаги сайловларда бир миллиондан ошиқ мусулмонлар эшитрок этишлари мумкин.

Эрон шиаларининг раҳбари АҚШдаги сайловларни танқид қилди

Муаллиф:  |  жума, 04 Ноябр 2016 11:29  |  Бўлим номи: Янгиликлар
Ўқилган: 1005 марта | 
Баҳо беринг
(1 Овоз бериш)

Эроннинг бош руҳонийси, оятуллоҳ Али Хаманаий АҚШдаги сайлов олди кампаниясини кескин танқид қилиб чиқди. Унинг фикрича, Хиллари Клинтон ва Доналд Трамп ўзларининг жиззакилик билан қилган чиқишларида АҚШда оддий инсон қадриятлари бузилганини кўрсатибди экан.

Мосулда ИШИД "фатво"лари топилди

Муаллиф:  |  жума, 04 Ноябр 2016 11:28  |  Бўлим номи: Янгиликлар
Ўқилган: 1545 марта | 
Баҳо беринг
(1 Овоз бериш)

Мосулни ИШИД террорчи гуруҳидан озод қилиш ҳаракатлари жараёнида ироқлик ҳарбийлар шаҳар четидан террорчиларнинг фатволари ёзилган варақаларини топишди. Унда кўп масалалар баён қилинган, ҳусусан эркакларнинг соқол қўйиши, номоздан олдин оёқларни ювиш ва бошқа масалалар баён қилинган фатволар.

Янги Дунё - Жонли Журнал. (c)

Абу Муслим, Саид Абдулазиз Юсупов