JXTC Tribune Times - шаблон joomla Видео
Сешанба, 17 Октябр 2017
Тошкенбой

Тошкенбой

Австрия президенти ван дер Беллен мамлакатдаги барча аёлларни Исломофобияга қарши кураш асносида ҳижоб ўрашга чақирди, дея хабар бермоқда The Independent нашри. Нафақат муслималар, балки барча аёллар ҳижоб ўрашлари мумкин ва агар ҳақиқий ва бебош исломофобия давом этадиган бўлса, унда биз диний сабабларга кўра ҳижоб ўрайдиганлар билан бирдам эканлигимизни кўрсатиш учун барча аёллардан ҳижоб ўрашларини сўрайдиган кун келади", - дейди Австрия президенти мактаб ўқувчилари билан учрашувларнинг бирида.

 The Eco Experts британ ташкилоти дунёдаги энг заҳарланган мамлакатлар рўйхатини тузди. Бу рўйхатда Қозоғистон 9-ўринни эгаллади. Манба маълумотига кўра, Қозоғистон нафақат экологик ифлосланган, балки Марказий Осиёдаги энг заҳарланган мамлакат ҳам ҳисобланади.

Шинжон-Уйғур автоном раёни расмийлари томонидан ҳудудда фаолият олиб бораётган террорчилар ва уларнинг издошлари ҳақидаги ҳар қандай маълумот учун 100 миллион юан ($14,5 миллион) мукофот пули тўланиши ҳақида эълон қилинди.

Нью-Йорк Бингҳемтон университети намознинг инсон танасида бўладиган ўзгаришларга, хусусан белнинг пастки қисмида юзага келадиган оғриққа таъсирини аниқлаш мақсадида тадқиқот ўтказдилар.

Сидней олий таълим муассасаларидан бирида расмий тадбирларда мусулмонларнинг аёл-қизларга қўл бериб саломлашмаслигига ижозат берувчи қоида амалга киритилди.

Британиянинг Лютон шаҳрида истиқомат қилувчи 7 ёшлик Мария Қуръонни тўлиқ ёд олгач, расман Қуръон ҳофизаси дея эътироф этилди.

Бутун дунё Дональд Трампнинг иммигрантларга қарши қарорини турлича талқин қилаётган бундай қалтис вазиятда, биз ҳаммага тарихнинг бир парчасини эслатишга қарор қилдик. Ҳозир Нью-Йорк шаҳрини безаб турган ва асрлар давомида бутун дунёдан миллионлаб иммигрантларни қарши олган Озодлик ҳайкалининг ғояси аслида мисрлик араб аёли сиймосидан олинган.

Собиқ Президент Жорж Бушнинг қизи Женна Буш Ҳагер мусулмонларнинг ҳимояси учун Америка халқига хат ила мурожаат қилди. Бу ҳақида Time нашри хабар берди.

Air India авиакомпанияси маҳаллий парвозларда аёллар учун махсус ўриндиқлар ажратади. Бундай қарорга эркаклар томонидан аёлларга парвоз давомида қилинаётган таҳдидлар сабаб бўлган. Бу ҳақида Air India расмий вебсайтида хабар берилди.

Ноябрда Умра мавсуми бошлангандан буён 1,444,765 зиёратчи Саудия Арабистонига ташриф буюрган. Бу ҳақида Saudi Gazette хабар бермоқда. 

Страница 1 из 14

Янги Дунё - Жонли Журнал. (c)

Абу Муслим, Саид Абдулазиз Юсупов