JXTC Tribune Times - шаблон joomla Видео
Якшанба, 17 Декабр 2017

Путин Хитойдаги БРИКС саммитида Миср президенти Абдулфаттоҳ Сисий билан учрашган. Учрашув чоғида иккита раҳбар Миянмада мусулмонларга нисбатан бўлаётган зўравонликни қоралаб, мамлакат ҳукуматидан вазиятни тезроқ назоратга олишини сўрашди. Бу ҳақда Газета.Ru хабар тарқатди.

Бўлим номи: Янгиликлар

Йигирма биринчи асрга келиб инсоният дунёнинг жуда кўп мамлакатларида мусулмонларнинг зулм ва зўравонлик, камситиш ва хўрлаш, туҳмат ва балоларга гирифтор бўлаётгани ҳақидаги хабар ва маълумотларга кўникиб кетди ва бу ҳақда унча изтиробга тушмайдиган ҳам бўлиб қолди. Ироқ, Афғонистон, Фаластин, Сурия,  Африканинг бир қатор мамлакатларида янги асрда содир бўлган хунрезликларнинг яраси ҳали битмай туриб, жаҳон жамоатчилиги Жанубий-шарқий Осиёдаги Миянмадан (собиқ Бирма) келаётган бир-биридан аламли хабарларни ҳам аллақандай хотиржам кузатиб турибди. Тарновга тиқилиб қолган битта мушук ёки машина уриб юборган ит воқеасига бутун-бутун саҳифаларни ажратадиган “холислик” даъвосидаги ғарб матбуоти ҳам негадир бу борада сукут сақлашни афзал кўрмоқда. Нима бўлганда ҳам сўнгги пайтларда айрим инсофли оммавий ахборот воситалари олдинлари Бирма деб аталган Миянмада мусулмонларнинг буддавийлар томонидан оммавий таъқиб ва қирғин қилинаётгани ҳақидаги нохуш ҳамда мудҳиш хабарларни тез-тез тарқатишяпти.

Бўлим номи: Янгиликлар

Рим папаси роҳинжа мусулмонлари ҳақида гапириб ўтди

Бўлим номи: Янгиликлар
Пайшанба, 17 Ноябр 2016 08:33

Яқин Шарқдаги геноцид

Сўнгги йиллардаги Ғарб бошлаган урушларда 4 миллион мусулмон ҳалок бўлди. Буни геноцид деб айтсак тўғри бўладими?

Бўлим номи: Таҳлил

Al Jazeera телеканалининг мухбирлик изланишлари туфайли Мьянма ҳукуматининг давлатдаги этник озчилик ҳисобланувчи мусулмонларга нисбатан геноцидни исботловчи жиддий далиллар аниқланди.

Бўлим номи: Янгиликлар

Янги Дунё - Жонли Журнал. (c)

Абу Муслим, Саид Абдулазиз Юсупов