JXTC Tribune Times - шаблон joomla Видео
Якшанба, 17 Декабр 2017
Сешанба, 21 Март 2017 12:07

Колумбда бор аламим маним...

Анъанага кўра, барча макатабларда 1442-йилда Колумб янги ерларни очди дея ўргатишарди. Аслида эса, Христофор Колумб, Атлантика океанини испан кемаларида кесиб чиққан, аммо Шимолий Американинг, Кариб қисмида қолганлиги маълум. Неча асрлар давомида Колумб океанни кесиб Американи очган деб ҳисоблаб келинган. Аммо бу ерларни туб аҳолиси ҳиндулар очган аслида. Улар Шимолий Америкага замонавий Россия ва Аляска ҳудуди орқали 12 000 йил аввал ўтганлар.

Бўлим номи: Тарих

Собиқ Президент Жорж Бушнинг қизи Женна Буш Ҳагер мусулмонларнинг ҳимояси учун Америка халқига хат ила мурожаат қилди. Бу ҳақида Time нашри хабар берди.

Бўлим номи: Янгиликлар

Жуда кўп йиллар мобайнида Ислом ва мусулмонларни ёмонотлиқ қилиб кўрсатилган кинолар туфайли Голливуд ва Ислом олами келиша олмай юрган эди. Масалан, “Синдбад” ёки “Арабистонлик Лоуренс” филмларида арабларни бошқа дунёга нисабатан шафқатсиз ва урушқоқ қилиб кўрсатилган эди. Бу аср бошларидан араблар ҳақида салбий муносабатларни йўқ қилиш учун бир икки қадамлар қўйилди. Хуллас, Ислом ва мусулмонлар ҳақида бир нечта кинолар ҳам. Шулар ҳақида тўхталиб ўтмоқчимиз:

Бўлим номи: Санъат
Шанба, 26 Ноябр 2016 07:40

Америка “халифалиги”

Бироқ, мусулмонларни қоралаётганларнинг ўзлари бугунги куннинг энг нуфузли диний давлатлари, яъни у ёки бу дин ходимларининг ғоя ва фикрлари ҳукмронлигига асосланган давлатлари Саудия ёки Эрон эмас, балки Исроил ва АҚШ каби “демократия машъаллари” эканлигини негадир тан олгилари келмайди.

“Исроил” – яҳудий халқининг афзаллиги ва Фаластинга ҳуқуқ “юқоридан” берилгани ҳақидаги диний афсона асосига қурилган давлат экани ҳамда сиёсатчилар эмас, балки раввинлар, аниқроғи энг радикал раввинлар унинг ташқи ва ички сиёсатига катта таъсир қилиши кўпчиликка маълум бўлса керак.  

Бўлим номи: Таҳлил

Американинг овоз техникалари билан ишлацдиган Symphonized Audio компанияси ўз маҳсулотларининг савдосини ошириш мақсадида ишланган ва фитнага сабаб бўлган реклама роликларида рўмолли муслима, ортодоксал яҳудий ва скинхедлардан фойдаланмоқда.

Бўлим номи: Янгиликлар

Хонамда бир мусулмон аёлнинг Бурқа ўраб турган суратини илиб қўйганман. Унинг ёнида эса америкалик қизнинг гўзаллик беллашувида БИКИНИ (яъни русчасига «купальник») кийиб тушган сурати туради. Биттасида аёл бошқалардан буткул яширинган; бошқаси эса бутунлай очиқ-сочиқ ҳолда. Бу икки қарама-қаршилик «цивилизациялар уруши» деб юритиладиган иборага яққол мисол бўла олади менинг назаримда.

Бўлим номи: Жамият

Янги Дунё - Жонли Журнал. (c)

Абу Муслим, Саид Абдулазиз Юсупов