JXTC Tribune Times - шаблон joomla Видео
Душанба, 21 Август 2017

Янгиликлар (405)

“Экстремизмга қарши энг яхши малҳам – тасаввуф”

Муаллиф:  |  Якшанба, 07 Май 2017 22:57  |  Бўлим номи: Янгиликлар
Ўқилган: 169 марта | 
Баҳо беринг
(1 Овоз бериш)

5-6 май кунлари Покистоннинг Карачи шаҳрида халқаро сўфийлар анжумани бўлиб ўтди. Синд маданияти департаменти томонидан ташкиллаштирилган мазкур анжуманда дунёнинг 12 мамлакатидан келган сўфийлар иштирок этди.

Кўкчатов имоми ўзига совға қилинган машинани фаррош аёлга ҳадя қилди

Муаллиф:  |  Шанба, 06 Май 2017 07:45  |  Бўлим номи: Янгиликлар
Ўқилган: 709 марта | 
Баҳо беринг
(0 овозлар)

Кўкчатов шаҳрининг Науан ҳазрат масжидининг бош имоми Қанот Қидирмин мақтаса арзигулик иш қилди. У ўзига совға қилинган авто уловни кўп фарзандлик онага ҳадя қилиб юборди. Бу онахон Қанот имом бўлиб ишлайдиган масжидда фаррош бўлиб хизмат қиларди.
Бу нодир ҳодиса имом Остонага кетаётганда бўлиб ўтди. Буни ўз кўзи билан кўрган "Интерфакс" мухбири бу ҳақда хабар берди.
Баҳо беринг
(0 овозлар)

Австрия президенти ван дер Беллен мамлакатдаги барча аёлларни Исломофобияга қарши кураш асносида ҳижоб ўрашга чақирди, дея хабар бермоқда The Independent нашри. Нафақат муслималар, балки барча аёллар ҳижоб ўрашлари мумкин ва агар ҳақиқий ва бебош исломофобия давом этадиган бўлса, унда биз диний сабабларга кўра ҳижоб ўрайдиганлар билан бирдам эканлигимизни кўрсатиш учун барча аёллардан ҳижоб ўрашларини сўрайдиган кун келади", - дейди Австрия президенти мактаб ўқувчилари билан учрашувларнинг бирида.

Қорилар мусобақаси жонли трансляция қилинди

Муаллиф:  |  Пайшанба, 27 Апрел 2017 13:57  |  Бўлим номи: Янгиликлар
Ўқилган: 1044 марта | 
Баҳо беринг
(2 овозлар)

Саййид Раҳматуллоҳ Термизий бошчилигида фаолият олиб бораётган mehrob.uz сайти ижодкорлари Тошкентдаги “Хожа Аламбардор” жоме масжидида бўлиб ўтаётган  “Қорилар мусобақаси” кўрик-танловини илк бор интернет орқали жонли трансляциясини амалга оширди. Трансляция бошланганда бир вақтнинг ўзида дунёнинг турли бурчакларидан олтмиш мингдан зиёд одамлар бу хизматдан фойдаланди, ҳамда ўз миннатдорчилигини билдиришди. Мусобақа тугаган бўлса ҳам ушбу трансляция видеосидан мусулмонлар баҳраманд бўлиб туришибди. Уни кўрганлар бир неча минг юздан ошиб кетди. Раҳматуллоҳ қори бошчилигидаги ижодкорлар гуруҳига биз ҳам ўз миннатдорчилигимизни изҳор қиламиз. Ўзбекистондаги маърифий веб ресурслар ичида қори аканинг сайтлари, ижтимоий тармоқлардаги канал ва бошқа саҳифалари биринчи ўринга чиқиб олди. булар албатта катта меҳнат ва бошқа омиллар сабаби биландир. Аллоҳ таоло маърифий ишларига янада кўпроқ мувоффақият ато этсин...

Ёлғонлардан воз кечиб, бир ғоя остида руҳан бирлашиш вақти бўлмадимикан?

Муаллиф:  |  Пайшанба, 20 Апрел 2017 16:40  |  Бўлим номи: Янгиликлар
Ўқилган: 567 марта | 
Баҳо беринг
(4 овозлар)

Бугун жамиятимизга янги бир ҒОЯ, мафкура керак. Мафкураки, мамлакатда истиқомат қилаётган ватандошларимизни ягона бир байроқ остида руҳан бирлаштирувчи ва айни замонда ҳар бир Ватандошдан керак бўлса бу ғоя учун жонини қурбон қилишга ҳам, яшатишга ҳам қодир, кучли бир ғоя керак. Замонавий давлат қурилиши олимлари ёхуд демократ либераллар орасида бу фикрга қарши чиқувчилар кўп. Иддао эса айни - ҳеч бир мафкура давлат мафкураси бўла олмайди! Конституцияда ҳам ёзилган қонун бу, дейишади.

Мутахассислар хиёнат нима эканини аниқлашди

Муаллиф:  |  Чоршанба, 19 Апрел 2017 15:25  |  Бўлим номи: Янгиликлар
Ўқилган: 526 марта | 
Баҳо беринг
(1 Овоз бериш)

Яқинда ўтказилган янги сўровномада иштирок этганларнинг ярмидан кўпи секстингни хиёнат деб айтдилар. Сўралганларнинг 19 фоизи эса, ёлғиз ҳолда порно фильм кўришни хиёнат деб билар экан. Бу ҳақда YouGov тадқиқот компанияси тарафидан ўтказилган сўровнома натижаларига таянган ҳолда The Daily Mail хабар тарқатди.



Страница 1 из 12

Янги Дунё - Жонли Журнал. (c)

Абу Муслим, Саид Абдулазиз Юсупов