JXTC Tribune Times - шаблон joomla Видео
Сешанба, 16 Январ 2018
Аллоҳ таоло биз бандаларни мудом тафаккур қилишга чорлайди, зотан У бизларни бутун ер юзида тафаккур қиладиган ягона мавжудот, азиз ҳазрати ИНСОН қилиб яратди. Муборак Қуръони Каримда Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло шундай марҳамат қилади: "(Эй, инсонлар!) Ерда ишонувчилар учун аломатлар бордир, ўзларингизда ҳам. Ахир, (уларни) кўрмайсизми" (Зориёт 20, 21).
Шундай экан биз бандалар бизни ўраб турган атроф муҳит, наботот, ҳайвонот, коинот ва энг муҳими ўзимизга назар солиб, Аллоҳнинг қудрати чексизлигини тафаккур қилишимиз қалбимизда иймон ва тақвонинг кучайишига сабаб бўлади, инша Аллоҳ.
Шундай экан, юқоридагилардан хулоса қилиб, мазкур бўлимда Аллоҳнинг қудратига далолат қиладиган инсон организми тузилиши, фаолияти ҳақида қисқача маълумотлар бериб боришга қарор қилган эдик. Ушбу ниятда тахминан ўн йилга яқин давр ичида сайтларимда мазкур мавзуга оид турли ҳил мақолаларни бериб келмоқдаман. Уларнинг аксари сизларга манзур ҳам бўлди.
Ҳукмларингизга ҳавола қилинаётган навбатдаги илмий мақола ватандошимиз Мавжуда Абдураимовага тегишли бўлиб, унинг танловга тақдим қилган илк мақоласи экан. Муаллиф ўз мактубида ҳали бу соҳада Ўзбекистонда илмий раҳбар бўлмагани учун, мақоладаги маълумотларни текшириш имкони бўлмаганини ёзибди.
Аслида 25 саҳифадан иборат ушбу илмий мақола  Олмониянинг Маинз шаҳридаги илмий журналда чоп этилган. Айнан шу  мақолани ватандошларига ҳам илиниш мақсадида, уни ўзбекчага таржима қилиб, имкон борича кенг омма тушунадиган содда, яъни, бироз илмий истилоҳлардан чекинган ҳолда мақола қилиб тайёрланган. Мақола муаллифи Маинз Университетидаги илмий раҳбари, профессор Марион Греиндан таълим олган услуби бўйича фикрлар баён қилган. 
Бўлим номи: Саломатлик

Нью-Йорк Бингҳемтон университети намознинг инсон танасида бўладиган ўзгаришларга, хусусан белнинг пастки қисмида юзага келадиган оғриққа таъсирини аниқлаш мақсадида тадқиқот ўтказдилар.

Бўлим номи: Янгиликлар

Машҳур комбинация: жинсий алоқа – гиёҳванд моддалар – рок-н-ролл, 1960 - йиллар рокерлари даврининг шунчаки рамзи эмаслиги аниқланди. Телба қилувчи коктейлнинг уч таркибий қисми “тўлалигича кайф – сафо қилишни” ёқтирувчилар миясининг айнан бир қисмига таъсир ўтказади.

Бўлим номи: Саломатлик

Америка терроризмга қарши кураш маркази олимлари ўтказган тадқиқот натижаларига кўра, ИШИД ўз сафига жангчиларни ёллашда динга унча урғу бермавермайди экан, улар асосан сиёсий ва ижтимоий омиллардан фойдаланади, дея хабар бермоқда Islam-today нашри.

Бўлим номи: Янгиликлар
Чоршанба, 30 Сентябр 2015 15:23

Аллоҳга иймон ва мия тадқиқоти

Бу мақола сарлавҳаси яқинда АҚШда нашр қилинган китоб номининг ўзгинаси. Мазкур китобда, Аллоҳга бўлган ийммоннинг мия ва асаб тизими ҳамда рухий фаолиятга қандай таъсир қилиши ҳақидаги ажойиб илмий кашфиётлари ҳақида сўз боради.

Бўлим номи: Илм-Фан

Ўзингизга ўзингиз бир бора бўлсада, нега одамлар Исломни қабул қилишяпти, деган саволни берганмисиз?
Одатда бу динга қизиқиб кўришади, сўнгра унинг аҳкомлари билан танишишади ва шундан сўнг кейинги қадамни босиш — шаҳодат келтириб, Исломни қабул қилишдан уларни ҳеч нарса қайтара олмайди.
Биз масаланинг асл моҳиятини очиш мақсадида саккиз саволдан иборат онлайн-сўров ўтказдек.
Сўровда 70 нафар зиёли мусулмон қатнашди, уларнинг жавоблари биз учун навбатдаги хулосаларни келтириб чиқарди.

Бўлим номи: Таҳлил

Янги Дунё - Жонли Журнал. (c)

Абу Муслим, Саид Абдулазиз Юсупов