JXTC Tribune Times - шаблон joomla Видео
Пайшанба, 23 Феврал 2017
Абу Муслим

Абу Муслим

1975 йили Тошкент шаҳрида туғилган. Халқаро университетнинг ҳуқуқшунослик факултетини тамомлаган (Қозоғистон). Халқаро Интеллектуал мулк ташкилотининг дипломига эга (Всемирная академия ВОИС – WIPO Academy).
2003-2016 йилларда бевосита шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратлари бошчиликларида йигирмадан ортиқ диний-маърифий сайтлар ташкил этиб, уларни бошқарган.

Чоршанба, 22 Феврал 2017 13:48

Помпейнинг оқибати

Қуръон Аллоҳнинг қонунларида ҳеч қандай ўзгариш бўлмаслиги хусусида шундай хабар беради: "Улар жон-жаҳдлари билан, агар ўзларига огоҳлантирувчи келса, ҳар қандай умматдан кўра ҳидоятли бўлишлари ҳақида Аллоҳ номи ила қасам ичар эдилар. Қачонки огоҳлантирувчи келганида, уларда нафратдан бошқани зиёда қилмади. Ер юзида мутакаббирлик ва ёмон макр учун (қилдилар). Ёмон макр эса, фақат ўз эгасига қайтадир. Улар фақат илгаригиларнинг суннатига интизор бўлмоқдалар, холос. Аллоҳнинг суннатига ҳаргиз бадал топа олмассан. Аллоҳнинг суннатига ҳаргиз ўзгартириш топа олмассан" Фотир сураси, 42-43.

Сешанба, 21 Феврал 2017 23:56

Қодирий намозхон бўлганми?

Мен тиббий олийгоҳда ўқиб юрган кезларимда, бирор йиғинларда таниш ёки нотанишлар дадамнинг ҳаётлари, ижодлари ҳақида кизиқишиб, ҳар хил саволлар беришарди.Савол берувчиларнинг баъзилари: «Абдулла Қодирий динга берилган, намоз ҳам ўқир эканлар шу тўғрими?—деб сўрашарди. Бу саволлар менга сиёсатдек туюлар, шундай бўлса ҳам иккиланмай: «Ҳа, дадам динга ишонган, беш вақт намозни канда қилмай ўқийдиган инсон эдилар», деб жавоб берардим. Ўша савол бергувчилар ёши мендан катта бўлиб, намоз ўқиш у ёқда турсин, ҳатто калима келтиришни ҳам билмасликларини билардим. Чунки, Исломни таниган одам бундай бемаъни  савол бермаслиги ўз-ўзидан равшан эди.

Понедельник, 20 Феврал 2017 03:46

Арабий фожеалар, уммат мусибатлари...

Иккинланмай айтиш мумкин: ўтган аср 50-йилларида туғилган араблар онгли ҳаётининг ҳеч бир лаҳзасини хавотир ила ўтказиб келишмоқда. Зеро, 20 асрнинг қоқ яримидан буёғига  араб дунёси айтишгагина осон бўлган синовларни бошдан кечирди, ҳамон кечирмоқда...
Воқеаларга  қисқа хронологик  тарзда назар ташлайлик:

Америкалик экспертларнинг фикри шундай: АҚШ тарихидаги энг даҳашатли  террорчилик хуружидан ўн йилдан зиёд вақт ўтиб, мамлакатда исломдан қўрқиш (фобия) нафақат пасайди, аксинч, анча кучайди ҳам. Маҳаллий мусулмонлар ҳам шу фикрда.

Шанба, 18 Феврал 2017 02:52

Куллик тугаганмиди?

Айнан XX асрдан эътиборан ғарб дунёси инсон ҳуқуқлари дея дунёга жар сола бошлади. Қуллик ва қулдорлик қатъиян қораланди. Ва бундай инсонларни қул қилиб ишлатишни рад этаётганлар айнан бутун Африкани ўз мустамлакаси остига олган Европа мамлакатлари эди. Африка учун озодлик нафаслари яқинлашаётганди. 1960 йилларга келибгина Африка давлатлари ўз мустақиллигига эриша бошлади. Асосий мустамлакачилар бўлмиш Буюк Британия ва Франциянинг қўл остидаги давлатлар энди озод эди. 1960 йил эса Африка озодлиги йили дея тарих саҳифаларига муҳрлаб қўйилди.
Энди инсон ҳуқуқларининг ҳимоячиси бўлмиш дунё ҳамжамияти олдида бошқа вазифа турар эди. Ривожланиш борасида Ғарб дунёсидан 100 йиллаб ортда қолиб кетаётган қитъани иқтисодий томондан ривожлантириш учун бутун дунё унга қул чўзди. Халқаро монетар фонд ҳамда Жаҳон банки аталмиш халқаро молиявий институтлар Африка ривожланиши учун унга кредит ажратишди.

“Никоҳ товламачилиги” деб аталган машҳур ҳолат Ғарбда ҳам, мусулмон мамлакатларида ҳам учрамоқда.

Махсус сканерлаш ускуналари мусулмон масжиди ҳудудига таъқиқланган буюмларнинг олиб кирилмаслигини таъминлайди. 

Кувайт, доимгидай, кенг фикрлаш ва сўз эркинлигини қўллаб – қувватлайди, зўравонликларнинг ҳар қандай шаклига қарши ўз ахборот воситалари орқали тинимсиз кураш олиб боради, - дея таъкидлади ахборот ва ёшлар масалалари бўйича давлат вазири Салмон Сабах.

Понедельник, 13 Феврал 2017 00:19

Рамео ва Жулетта аслида ким бўлган?

Шекспир адашган: Ромео ва Жулеттадан ҳам қайғулироқ ишқий қисса бўлган.  Бу қисса реал ҳаётда бўлиб ўтгани билан ҳам қайғулидир. Шекспир ўз қаҳрамонларини ўйлаб топгунича мазкур пьеса халойиқнинг кўз ўнгида бўлиб ўтган. Адабиёт дунёсида энг машҳур ишқ қиссасининг қаҳрамонлари учун прототиплар аслида ким бўлган?

Қўшма штатларда 150 нафардан ортиқ собиқ ва амалдаги федерал прокурорлар Доналд Трампнинг бир қанча мусулмон мамлакатлар иммиграциясига доир фармонини қоралаб чиқишди, улар имзоланган ҳужжат қонунчиликка зид деб баҳолашди.

Страница 1 из 35

Янги Дунё - Жонли Журнал. Abu Muslim (c) 2015-2017 йил