JXTC Tribune Times - шаблон joomla Видео
Якшанба, 26 Феврал 2017
Тошкенбой

Тошкенбой

Британиянинг Лютон шаҳрида истиқомат қилувчи 7 ёшлик Мария Қуръонни тўлиқ ёд олгач, расман Қуръон ҳофизаси дея эътироф этилди.

Бутун дунё Дональд Трампнинг иммигрантларга қарши қарорини турлича талқин қилаётган бундай қалтис вазиятда, биз ҳаммага тарихнинг бир парчасини эслатишга қарор қилдик. Ҳозир Нью-Йорк шаҳрини безаб турган ва асрлар давомида бутун дунёдан миллионлаб иммигрантларни қарши олган Озодлик ҳайкалининг ғояси аслида мисрлик араб аёли сиймосидан олинган.

Собиқ Президент Жорж Бушнинг қизи Женна Буш Ҳагер мусулмонларнинг ҳимояси учун Америка халқига хат ила мурожаат қилди. Бу ҳақида Time нашри хабар берди.

Air India авиакомпанияси маҳаллий парвозларда аёллар учун махсус ўриндиқлар ажратади. Бундай қарорга эркаклар томонидан аёлларга парвоз давомида қилинаётган таҳдидлар сабаб бўлган. Бу ҳақида Air India расмий вебсайтида хабар берилди.

Ноябрда Умра мавсуми бошлангандан буён 1,444,765 зиёратчи Саудия Арабистонига ташриф буюрган. Бу ҳақида Saudi Gazette хабар бермоқда. 

Москва муфтийси ва Москва Жоме Масжиди имоми Элдор-ҳазрат Аловуддиновнинг айтишича, Тожикистон фуқаролари Россияда ватандаги оилаларидан яширин равишда икки ва ҳатто учтадан оилалар қуриб олишяпти. Ватандаги оилалари отанинг янги оиласи ва фарзандлари ҳақида умуман бехабар. Бу ҳақида Россия для всех хабар берди.

Бир қатор Осиё давлатлари, шу жумладан, Туркия ва Ўзбекистон ҳам чилимга қарши кураш бошлади. 2013 йилиёқ Туркия ва Қозоғистон жамоат жойларида, хусусан, бар, ресторан, клуб ва бошқа ёпиқ иншоотларда чилим чекишга қарши тақиқ қўйган эди. Кейинчалик бундай тақиқлар Россия, Қувайт ва Бирлашган Араб Амирликларида ҳам кузатилди. 

Журналистлар томонидан ташкил қилинган бундай «унвон» учун бу сафар Безиерс шаҳар мери Роберт Менард лойиқ кўрилди, дея хабар бермоқда Анадолу агентлиги. Ташкилотчиларнинг таъкидлашича, у бу номни иммиграция муаммолари ҳақидаги узлуксиз ёлғонлари учун қўлга киритган.

Сешанба куни Боко Ҳарамга қарши ҳарбий топшириқ билан ҳавога кўтарилган Нигерия Ҳаво Кучлари самолёти адашиб қочоқлар лагерини портлатиб юборди. Ҳужум натижасида 100дан ортиқ қочоқлар қурбон бўлди, дея хабар бермоқда АП нашри.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 2017 йил 5 январь куни соғлиқни сақлаш соҳасининг бир гуруҳ етакчи мутахассислари билан учрашди. Бу ҳақида УзА агентлиги хабар бермоқда.

Страница 1 из 13

Янги Дунё - Жонли Журнал. Abu Muslim (c) 2015-2017 йил