JXTC Tribune Times - шаблон joomla Видео
Жума, 28 Апрел 2017
Тошкенбой

Тошкенбой

 The Eco Experts британ ташкилоти дунёдаги энг заҳарланган мамлакатлар рўйхатини тузди. Бу рўйхатда Қозоғистон 9-ўринни эгаллади. Манба маълумотига кўра, Қозоғистон нафақат экологик ифлосланган, балки Марказий Осиёдаги энг заҳарланган мамлакат ҳам ҳисобланади.

Шинжон-Уйғур автоном раёни расмийлари томонидан ҳудудда фаолият олиб бораётган террорчилар ва уларнинг издошлари ҳақидаги ҳар қандай маълумот учун 100 миллион юан ($14,5 миллион) мукофот пули тўланиши ҳақида эълон қилинди.

Нью-Йорк Бингҳемтон университети намознинг инсон танасида бўладиган ўзгаришларга, хусусан белнинг пастки қисмида юзага келадиган оғриққа таъсирини аниқлаш мақсадида тадқиқот ўтказдилар.

Сидней олий таълим муассасаларидан бирида расмий тадбирларда мусулмонларнинг аёл-қизларга қўл бериб саломлашмаслигига ижозат берувчи қоида амалга киритилди.

Британиянинг Лютон шаҳрида истиқомат қилувчи 7 ёшлик Мария Қуръонни тўлиқ ёд олгач, расман Қуръон ҳофизаси дея эътироф этилди.

Бутун дунё Дональд Трампнинг иммигрантларга қарши қарорини турлича талқин қилаётган бундай қалтис вазиятда, биз ҳаммага тарихнинг бир парчасини эслатишга қарор қилдик. Ҳозир Нью-Йорк шаҳрини безаб турган ва асрлар давомида бутун дунёдан миллионлаб иммигрантларни қарши олган Озодлик ҳайкалининг ғояси аслида мисрлик араб аёли сиймосидан олинган.

Собиқ Президент Жорж Бушнинг қизи Женна Буш Ҳагер мусулмонларнинг ҳимояси учун Америка халқига хат ила мурожаат қилди. Бу ҳақида Time нашри хабар берди.

Air India авиакомпанияси маҳаллий парвозларда аёллар учун махсус ўриндиқлар ажратади. Бундай қарорга эркаклар томонидан аёлларга парвоз давомида қилинаётган таҳдидлар сабаб бўлган. Бу ҳақида Air India расмий вебсайтида хабар берилди.

Ноябрда Умра мавсуми бошлангандан буён 1,444,765 зиёратчи Саудия Арабистонига ташриф буюрган. Бу ҳақида Saudi Gazette хабар бермоқда. 

Москва муфтийси ва Москва Жоме Масжиди имоми Элдор-ҳазрат Аловуддиновнинг айтишича, Тожикистон фуқаролари Россияда ватандаги оилаларидан яширин равишда икки ва ҳатто учтадан оилалар қуриб олишяпти. Ватандаги оилалари отанинг янги оиласи ва фарзандлари ҳақида умуман бехабар. Бу ҳақида Россия для всех хабар берди.

Страница 1 из 14

Янги Дунё - Жонли Журнал. Abu Muslim (c) 2015-2017 йил

Сайтимиздаги маълумотлар Аллоҳ учун тайёрланган. Асл нусхасини ўзгартирмаслик шарти билан рухсат олмасдан фойдаланиш мумкин.