JXTC Tribune Times - шаблон joomla Видео
Пайшанба, 27 Апрел 2017
Янги Дунё

Янги Дунё

Янги дунё 2015 йили сентябрь ойида ташкил қилинган

Бугун жамиятимизга янги бир ҒОЯ, мафкура керак. Мафкураки, мамлакатда истиқомат қилаётган ватандошларимизни ягона бир байроқ остида руҳан бирлаштирувчи ва айни замонда ҳар бир Ватандошдан керак бўлса бу ғоя учун жонини қурбон қилишга ҳам, яшатишга ҳам қодир, кучли бир ғоя керак. Замонавий давлат қурилиши олимлари ёхуд демократ либераллар орасида бу фикрга қарши чиқувчилар кўп. Иддао эса айни - ҳеч бир мафкура давлат мафкураси бўла олмайди! Конституцияда ҳам ёзилган қонун бу, дейишади.

Понедельник, 03 Апрел 2017 12:11

Нафс ҳавасига берилиш

Ҳаёт давомида инсон турли рағбат ва шаҳватлар оқимига дучор бўлади. Бу нарсалар инсонни бировга зарар қилиб бўлса ҳам, фақат ўзи ҳақида ўйлашга ундайди. Нафсига алданган кимса эса, қилаётган ишларининг яхши ёки ёмонлигини эмас, фақат, ўзи учун фойдали бўлишини ўйлайди. Ислом инсонни ҳавойи нафсга берилишидан сақлашга қаттиқ ҳаракат қилади. Бунинг учун инсон истакларини табиий тартиб билан, одилона қондиришга йўл топади. Чунки, ҳавойи нафс инсоннинг табиий истакларини доимо ташвишга солиб туради. Агар инсон ҳавойи нафс тўрига тушса, у инсонни табиий интизомдан чиқаради, унинг барча қувватини фақат бир нарса учун сарфлашга мажбур қилади. Шундай қилиб, истаклар орасидаги тенглик бузилади. Улардан бири устунга чиқиб олади ва бошқаларни четга суради. Шунинг учун ҳам, Қуръон ҳавойи нафсни «бузғунчи» деб сифатлайди. Аслида эса, бу ҳаётда ҳақиқат ҳукм суриши зарур эди. Аллоҳ шундай дейди:

Ўзбек интернет оламида яна бир ажойиб саҳифа очилди. Муслималар учун дурдона сайт бўлган Муслима.Уз сайти муборак бўлсин! Динимиз, Миллатимиз, Ватанимиз учун хайрли ва манфаатли бўлсин.

жума, 31 Март 2017 14:18

Апрел ҳазили

 Ислом шариатида киши бемалол ёлғон сўзлаб, оғзига келган сўзни гапиришга рухсат берилган бирон-бир кун ёки бирон-бир лаҳза йўқ. Бироқ, таассуфки, бугунги кунда кўпчилик авом кишилар ғарб томондан кириб келган «апрел ҳазили» деб аталувчи бузуқ одатга мубтало бўлганлар.        

Аҳмад Ҳодий Низомуддин ўғли Мақсудий (1868 йил 28-сентябр – 1941-йил 28-июн) – атоқли татар муаллими, жамоат арбоби журналист ҳамда ношир.

Пайшанба, 16 Март 2017 16:23

Интернетдан бахт излаганлар

Айрим навқиронлик  ёшидаги йигитлар ўз вақтларининг каттагина қисмини бекорхўжаликда ўтказадилар. Энг ачинарлиси шундаки, ана шундай бекорхўжалар орасида комиллик ёшига етган оилалик, ҳатто фарзандлари бор-у, аммо ўзини ўсмирлик ёшидаги болалар ёхуд на одамгарчилиги ва на омонатдорлиги мавжуд бўлмаган кишилар сингари иш тутадиган одамлар ҳам бор. Ана шу кимсалар бекорчиликдан зерикиб, қаерлардадир адашиб юрган бахтни излашга тушади. Ана  шу зерикишликни кетказиш мақсадида унинг интернет саҳифалари орқали қизлар билан гаплашиб,  ўзини худди ўша қизлар излаб юрган шахслардан биридек тутишга уриниб юрганини кўрасиз: зиёли қизлар билан суҳбатлашганида ўзини ўта зиёли, диёнатли бўлиб кўринган қизлар билан суҳбатлашганида ўзини ўта диндор, ўйин-кулгуни яхши кўрадиган қизлар билан суҳбатлашганида ўзини ўйин-кулгуни хуш кўрадиган шахс қилиб кўрсатади.

Мусулмонлар, дунё миллатлари ичида биринчи бўлиб шахсни тасдиқловчи ҳужжатни йўлга қўйишган. Имом Нававий “Бўстонул орифийн” номли китобларида зикр қилишларича, мўминлар амири Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу давлат ҳудудидан ташқарига чиқиш учун фақат ўзларининг изнлари, муайян муддатга ва ўзларининг муҳрлари босилган васиқани беришни йўлга қўйганлар.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг жойларда ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг бориши, халқимизнинг ҳаёт даражаси ва сифатини янада оширишга қаратилган бунёдкорлик ва ободонлаштириш ишлари билан яқиндан танишиш, халқ билан учрашиш ва мулоқот қилиш мақсадида 20-21 январь кунлари Қорақалпоғистон Республикасида қилган ташрифи Нукусдаги Имом Эшон Муҳаммад масжидида якунланди. Бу ҳақда Уза маълумот берди.

Бугунги кунда тамаки чекишнинг инсон соғлигига нақадар жиддий ҳавф туғдириши тиббиёт олами томонидан кўплаб таъкидланиб келинмоқда. Шунингдек, ислом дунёси уламолари ҳам тамаки чекишдан қайтаришган. Бунда асосан Имом Абу Довуд ривоят қилган қуйидаги ҳадиси шарифга мурожаат қилишган:

Чеченистоннинг Шали тумани марказида ўзбек меъморлари Рамзан Қодиров шарафига дунёда ягона чиройга эга бўлган масжид қурмоқда.

Страница 1 из 8

Янги Дунё - Жонли Журнал. Abu Muslim (c) 2015-2017 йил

Сайтимиздаги маълумотлар Аллоҳ учун тайёрланган. Асл нусхасини ўзгартирмаслик шарти билан рухсат олмасдан фойдаланиш мумкин.