JXTC Tribune Times - шаблон joomla Видео
Душанба, 27 Феврал 2017

Саудия Арабистонида террористик фаолият олиб борганликда ва полициячини отганликда гумон қилиниб, айбдор деб топилган қиролликнинг фуқароси судланди. Судланувчи мамлакатнинг шарқидаги Ал – Авамия аҳоли пунктидан ўғирланган автомат билан хавфсизлик хизматчилари ва полиция марказини бир неча бор ўққа тутган. 

Бўлим номи: Янгиликлар

Саудия Арабистони Қироли Салмон бин Абдулазиз Ал-Сауд мамлакат ҳудуди бўйлаб оммавий хайрия учун пул тўплаш ҳақида фармон эълон қилди. РИА Новости нашрининг хабарига кўра, ҳукумат мамлакат бўйлаб Сурияликларга тиббий ва инсонпарварлик ёрдами учун 26 миллион АҚШ доллари йиғишни режа қилган.

Бўлим номи: Янгиликлар

21 – 22 декабрь кунлари Жидда шаҳрида Ислом ҳамкорлик ташкилоти (OIC) мамлакатлари ахборот вазирларининг конференцияси бўлиб ўтади. Унда ахборот бошқарма бошлиқлари 2025 йилгача бўлган даврда исломофобияга қарши курашиш бўйича матбуот стратегиясини муҳокама қиладилар. 

Бўлим номи: Янгиликлар

Умра мавсуми бошидан бери ўтган 18 кун ичида Ҳаж ва Умра вазирлиги кичик ҳаж учун келадиган 370,000 зиёратчига виза берган, дея хабар бермоқда Saudi Gazzette газетаси.

Бўлим номи: Янгиликлар

2018 йил март ойида Макка ва Мадина шаҳарлари ўртасида кунига 166 минг йўловчини ташиш имкониятини берувчи тезюрар поездлар фаолияти йўлга қўйилади, хабар бермоқда Islam-today нашри. Ҳисоб-китобларга кўра, йўл давомийлиги эса 2,5 соат бўлади.

Бўлим номи: Янгиликлар

Яқин кунларда Макканинг бош масжиди остидан масжидни бошқа муқаддас зиёратгаҳлар билан боғлаб турадиган катта туннеллар тармоғи қурилади, дея хабар бермоқда Gulf Digital News нашри. Хабарга кўра, туннеллар режаси бўйича ҳужжат Макка ҳудудини ривожлантириш бошқармаси томонидан тасдиқланган. 

Бўлим номи: Янгиликлар

Саудия Арабистонида машҳур блоггер ва феминист ҳисобланган Сауд Шаммарий twitterда ёзганлари учун ҳибсга олинди.

Бўлим номи: Янгиликлар

Саудия Арабистонига кириш визаси нефт нархининг кескин тушиб кетганлиги важидан бир неча баробар ошиб кетди. Энди Саудия Арабистонига бир марталик, 2 ой муддатга бериладиган кириш визаси олиш учун 533 АҚШ доллари тўлаш керак бўлади. Кўп марталик, узоғи билан 6 ой муддатга бериладиган виза учун $800, бир йиллик учун эса $1333 тўлаш талаб этилади.

Бўлим номи: Янгиликлар

Маъруза ва хутба чоғида планшетлардан фойдаланиш борасида ёши катта имомлар ўз фикрларини билдирдилар.

Бўлим номи: Янгиликлар

Саудия Арабистони Россиядан Суриядаги ҳарбий операцияни зудлик билан тўхтатишни талаб қилди, деб хабар қилди «Аль-Арабия»га таянган ҳолда Reuters.

Бўлим номи: Янгиликлар
Страница 1 из 2

Янги Дунё - Жонли Журнал. Abu Muslim (c) 2015-2017 йил