JXTC Tribune Times - шаблон joomla Видео
Чоршанба, 29 Март 2017
Ибн Маъруф

Ибн Маъруф

1992 йили Тошкент вилоятида туғилган. 2014 йилда Тошкент Давлат Техника Университетини тамомлаган. Ёшлигиданоқ ёзган мақола ва шеърлари юртимиз журнал ва газеталарида босилиб келган.

«Юлдузлар жанги» фильми режиссери Джордж Лукас ўз фильмини антиҳарбий ва антиамерикача фильм тарзида суратга олиш ниятида бўлган — император Палпатин образини президент Ричард Никсондан ва фильмда йўқ қилиб юборилган Алдераанни  Хиросимадан олган. Бироқ фильм тескари натижа берди: унинг пафоси ва қаҳрамонлари тиз чўккан ва тушкун кайфиятдаги (Вьетнам уруши ва Уотергейт воқеаларидан кейинги ҳолат) Америка халқининг аҳволини яхшилашга сабабчи бўлди. Яна ушбу фильм ҳарбий-милитаристик руҳдаги Рональд Рейганнинг ғолибона юришларига кўп жиҳатдан кўмак берган. Бир фильмнинг бунчалик таъсири сабабини ўрганиш учун маданиятшунос ва тарихчилар билан бирга «Лента.ру» нашри қуйидаги  изланишларини чоп этди.

Остонада бўлиб ўтган кенгайтирилган ҳукумат йиғилишида Қозоғистон Президенти Нурсултон Назарбоев йиғилганлардан иқтисодий аҳволни яхшиловчи чоралар кўришга чақирган.

Буюк Британия мусулмон оммаси Париждаги терактлардан сўнг муслималарга ҳужумлар кўпайганидан шикоят қилган. Бу ҳақда The Independent нашри хабар берган.

РФ Давлат Думасига исломий лизинг тизимига халақит берувчи омилларни олиб ташловчи қонун лойиҳаси киритилди, - дея хабар бермоқда Известия. Ушбу ташаббус молия қўмитаси вакили ўринбосари Дмитрий Савельев (ЛДПР фракцияси)дан чиққан.

13 ноябрда Парижда содир бўлган терактлардан сўнг кузатилган бир неча ғалати исломофобия кўринишларини Лента.ру сайти тўплам ҳолида эълон қилган.

Чоршанба, 11 Ноябр 2015 11:37

Рисоладаги эрнинг ўнта сифати

Алҳамдулиллаҳ, мана 3 йилдирким - уйланганман ва исломий никоҳ Аллоҳнинг инсониятга берган энг яхши неъматларидан деб ҳисоблайман. Аммо бу яхшиликлар инсонга шундоққина тақдим этиб қўйилмайди. Ҳозирги эркакларнинг кўпчилиги оиласи, атрофидагилари, ҳатто жамияти ва ОАВ тарафидан маънан бузилган. Шу туфайли бизлар Ислом тарихида қолган аждодларимиз ва бошқа буюк эрлар эга бўлган эркаклик ва бошқа хос сифатлардан маҳрум бўлиб бормоқдамиз. Мен – ҳозирги мусулмон эрлар авлодининг вакилиман ва оила тутими катта меҳнат талаб қилишини биламан.

Россия Федерацияси Динлараро Кенгаши яқин кунларда бепул Wi-Fi тарқатувчи ҳудудлар очишни режалаштирмоқда. Фойдаланиш нуқталари черковлар яқинида, шунингдек бошқа Москванинг кўпчилик йиғиладиган Манежная ва Боровицкая майдонларидан иборат.

Турин аэропортида мусулмон сайёҳларга мўлжалланган махсус намоз учун хоналар ажратилди. Бундай хона Италияда илк маротаба пайдо бўлмоқда, деб ёзади "Новый день" Ахборот Агентлиги «Torinotoday» нашрига таянган ҳолда.

Голландиянинг армия капеллани «Исломий Давлат»нинг ғоявий хуружига қарши туриш учун мусулмон имомлари тармоғини тузмоқда. Голландия Қуролли кучларининг бош ислом капеллани Али Довудий  ўзининг Канада ва америкалик ҳамкасблари билан биргаликда ишлашни келишиб олиш мақсадида учрашишган.

«Исломий Давлат» террористик гуруҳи жангарилари Суриянинг Ракка шаҳрида жойлашган барча аёллар клиникасини эркак шифокорлар ишлаётгани сабабли ёпмоқда.

Страница 1 из 3

Янги Дунё - Жонли Журнал. Abu Muslim (c) 2015-2017 йил