JXTC Tribune Times - шаблон joomla Видео
Пайшанба, 19 Октябр 2017

Ўтган ой бошларида Дамашқда ўз қизини ўлимга юборган Абу Нимр исмлик жанггари ўз уйида ўлик ҳолда топилибди. Ушбу жанггари террористик хуружни амалга ошириш учун ўзининг қизини террор амалиётини амалга ошириш учун юборганлиги билан танилган эди. Уни ўзининг гуруҳидагилар отиб ўлдирибди. У нима учун қатл қилингани ҳозирча номаълум.

Бўлим номи: Янгиликлар

Ислом мамлакатидаги Рождество - ўлимга қадар нишонланган байрам натижасида бир неча ўн киши жабрланди. Покистонда спиртли ичимликлар билан нишонланган Рождество натижасида ўнлаб кишилар ўлган. Панжоб вилоятида Раждество байрамини нишонлаганлар душанба тонгидан касалхонага туша бошлади. Оммавий токсик спиртли ичимликдан заҳарланганлардан 42 нафари ўлган, деб Al Jazeeraга асосланган ҳолда  хабар беради IslamNews. Шариат нуқтаи назаридан харом деб ҳисобланган ичимликнинг қурбонлари 37 нафар христиан ва 5 нафар мусулмон бўлган. 

Бўлим номи: Янгиликлар
Якшанба, 27 Ноябр 2016 08:38

Фидел Кастро ўлди

Жума кечаси Кубада инқилоб раҳбари, мамлакатни 1959 йилдан 2011 йилгача бошқарган Фидел Кастро оламдан ўтди. 90 ёшда бўлган арбобнинг ўлими ҳақида айни вақт Кубани бошқараётган унинг укаси Раул Кастро хабар тарқатди.

Бўлим номи: Янгиликлар
Шанба, 05 Ноябр 2016 12:21

Ўлим бўсағасида

"(Қасамёд этаман кофирларнинг жонларини баданларининг) қаъридан суғуриб олувчи (фаришта)лар билан, (мўъминларнинг жонларини осонлик билан) чиқариб оладиган (фаришта)лар билан" (79-сура, 1,2-оятлар).
Кейинги йилларда ўлим чангалига тушиб чиққанларнинг сони купайиб бормоқда. Уларнинг ўлимдан кейинги ҳиссиёт тўғрисидаги таассуротлари ақл бовар қилмас даражада ўхшаш.
"Одам жон берар экан жисман ниҳоятда заифлашган дақиқаларда, шифокор унинг ўлимини тавсифлаётганини эшитади. Қулоғига аллақандай айқаш-уйқаш шовқин-суронлар чалинади. Айни пайтда у қоп-қоронғи, тубсиз чоҳга тушиб кетаётгандек бўлади, кейин бирдан ўзини қушдек енгил ҳис қилади ва ҳатто танасини четдан туриб кура олади.

Бўлим номи: Илм-Фан
Чоршанба, 02 Ноябр 2016 12:20

Қани энди ҳар куни ўлим бўлса...

Бир куни бобомларникига борсам, қўшнимизнинг дарвозаси катта очиқ, кўпчилик тўпланиб, кириб-чиқиб турибди. Эшик тагида беш-ўнта эркаклар тик туришарди. Доим кўчада "шўртик" кийиб олиб, бақир-чақир қилиб юрган болалар узун иштон кийиб, бинойидек одам бўлиб қолишган. Ортиқча шоқин-сурон ҳам йўқ. Бир томонда бошларига рўмол ташлаган аёллар ерга қараб, ийманибгина ўша хонадонга кириб кетишяпти.

Бўлим номи: Жамият

Саудия Арабистонининг Олий Суди апелляцион аризани қабул қилмади ва 2012 йили шиаларнинг исёнига сабаб бўлган Нимри ал-Нимрига ўқилган ўлим ҳукмини ўзгартиришсиз қолдирди.

Бўлим номи: Янгиликлар

Янги Дунё - Жонли Журнал. (c)

Абу Муслим, Саид Абдулазиз Юсупов