JXTC Tribune Times - шаблон joomla Видео
Якшанба, 26 Март 2017

Мутлақо кўпчилик инсонлар тонгги “яна беш дақиқа”лик уйқунинг мафтунидирлар. Ўз будильнигидаги “кейинроқ” тугмачасини босмайдиган инсонни топиш мушкул бўлса керак. Лекин олимлар огоҳлантиради: бу билан сиз ўзингизга айиқ хизматини кўрсатаяпсиз.
Организм туришга табиий уйғонишидан бир соат олдин тайёргарликни бошлайди: тана ҳарорари ошади, уйқу янада енгилроқ фазасига ўтади, энди у унчалик ҳам чуқур эмас. Бундан ташқари, кунни бошлаш учун куч берадиган дофамин моддаси фаол ишлаб чиқарила бошлайди.

Бўлим номи: Саломатлик

Археологлар, маълумотларга кўра, бўйи 7 метрга етадиган қадимий инсон қолдиқларини топишди. Инсон скелети Эквадорда аниқланди. У олимларга қадимги вақтда Ерда девқоматлар яшаган бўлиши мумкинлигини тахмин қилиш имконини берди.
Мутахассисларнинг таъкидлашича, қолдиқлар бошқа қандайдир мавжудот эмас, аниқ инсоннинг қадимги аждодларига тегишли. Бундан скелетнинг баъзи хусусиятлари далолат бермоқда. Девқоматлар оддий инсонлар билан айни даврда яшаган. Фақат уларнинг яшаш макони сал бошқачароқ бўлган. Девқоматлар, асосан, иссиқ иқлимли ўлкаларни танлашган, у ерда улар кичкина “қариндошлари”дан узоқда, ўз қабилалари билан ёлғиз яшаши ва ов қилиши мумкин бўлган. Девқоматларнинг қирилиб кетишини олимлар глобал ҳалокат билан боғлиқ бўлиши мумкинлигини тахмин қилишмоқда.

Бўлим номи: Тарих

Кўпчилик инсонлар ўрта ёшга яқинлашишлари билан ўзларида вақтнинг тез ўтаётганини ҳис қила бошлашади. Болаликда вақт жуда секин ўтади, лекин йиллар ўтиши билан у қандайдир тезлашади, ҳаёт тез суръатларда учиб ўтаётгандай туюлади. 

Бўлим номи: Илм-Фан

Чехиялик олимлар тадқиқот ўтказиб, узоқ муддатда давомли истеъмол қилинган пиво инсон организмига фалокатли таъсир қилади деган хулосага келишди. 

Бўлим номи: Саломатлик

1968 йилда этолог-олим Жон Кэлхун Америка миллий руҳий саломатлик институти базасида ажойиб бир тадқиқот олиб борди. Кэлхун инсонлар жамиятига  сичқонлар социум қиёс қилиб, бу қиёс ёрдамида бутун инсоният келажагини башорат қилишга уриниб кўрди. Бу учун олим оқ сичқонлар учун махсус қурилган, “жаннат” деб аталувчи лаборатория шароитида бир хона ясади. Хона 2х2 ўлчамга эга бўлиб, баландлиги 1,5 м. ни ташкил этарди.

Бўлим номи: Илм-Фан

Буюк Британиялик тадқиқотчилари никоҳи бор аёлларнинг хиёнати билан уларнинг ёшликда олган тарбияси ўртасида боғлиқлик бор экани аниқлади, деб хабар қилди «МИР24».

Бўлим номи: Янгиликлар

Олимлар гуруҳи саратон билан курашишда туянинг сути ва пешобидан фойдаланишни йўлга қўйишди. Мана шундай оламшумул хабарни Араб фан ва технология Фонди президенти Абдуллоҳ Абдалла Нажар эълон қилди. Мазкур дори воситалари сичқонларда тажриба қилиб кўрилганда, муваффақиятли кечган. Барча касаллик аломатлари 100 фоизга даволанган. Мутахассислар эндиликда бу дори воситасини инсонларда синаб кўришни ўйлашмоқда, деб ёзади "The Times of India".

Бўлим номи: Саломатлик

Чиройли аёллар билан (номаҳрамлар) муносабат эркакларда стресс ҳолатини келтириб чиқаради, бу эса ўз ўрнида гепатит, диабет ва ҳатто импотенция касалликларига сабаб бўлиши мумкин экан. "Валенсия давлат университетининг олимлари шундай хулосага келди", деб хабар қилади ladyportal.info.

Бўлим номи: Саломатлик

Дания ва Буюк Британия олимларидан ташкил топган илмий гуруҳга кўра, титуировкалар учун ишлатиладиган сиёҳлардаги токсинлар (заҳарли моддалар) организмда йиғилиб, онкологик касалликларни келтириб чиқарар экан. Бу ҳақда The Sunday Times нашри хабар тарқатди.

Бўлим номи: Саломатлик

1968 йилда этолог-олим Жон Кэлхун Америка миллий руҳий саломатлик институти базасида ажойиб бир тадқиқот олиб борди. Кэлхун инсонлар жамиятига  сичқонлар социум қиёс қилиб, бу қиёс ёрдамида бутун инсоният келажагини башорат қилишга уриниб кўрди. Бу учун олим оқ сичқонлар учун махсус қурилган, “жаннат” деб аталувчи лаборатория шароитида бир хона ясади. Хона 2х2 ўлчамга эга бўлиб, баландлиги 1,5 м. ни ташкил этарди.

Бўлим номи: Илм-Фан

Янги Дунё - Жонли Журнал. Abu Muslim (c) 2015-2017 йил