JXTC Tribune Times - шаблон joomla Видео
Чоршанба, 18 Январ 2017

Маданият (6)

Ҳалокатга юз тутган учувчиларнинг сўнгги сўзлари...

Муаллиф:  |  Пайшанба, 05 Январ 2017 23:16  |  Бўлим номи: Маданият
Ўқилган: 2374 марта | 
Баҳо беринг
(4 овозлар)

Ҳеч кимга сир эмас, инсон ҳаётида шундай дамлар бўладики, у қайси миллат, ирқ, дин ёхуд конфессияга мансублигидан қатъий назар ўзининг феъл-атворини оммага номаълум тарафдан намоён қилади. Асосан жаҳл чиққанда, бахтсиз ҳодиса рўй берганда ёки қаттиқ хурсанд бўлиб кетганда бундай ҳолатни кузатиш мумкин. 

Ўзбек аёли

Муаллиф:  |  жума, 04 Ноябр 2016 14:44  |  Бўлим номи: Маданият
Ўқилган: 316 марта | 
Баҳо беринг
(0 овозлар)

Ўзбек аёли маънавияти ҳақида мақола ёзиш осонмаслигини билсамда, унинг бунчалар қийин бўлишини хаёлимга ҳам келтирмагандим. Ўзимча: «Аёл, айниқса, унинг маънавий олами ҳақида гапирмаган мутафаккир, куйламаган шоир йўқ.

Ватан, миллат ва дин

Муаллиф:  |  жума, 04 Ноябр 2016 14:43  |  Бўлим номи: Маданият
Ўқилган: 298 марта | 
Баҳо беринг
(1 Овоз бериш)

Бир донишманд айтган экан: «Ватан   бир   боғдир,   Ватаннинг содиқ фарзандлари бу боғни ўз юрак қонлари ила суғормаклари даркордир...» Ватан боғини юрак қони ила суғормаклик мажозий маънода айтилган. Ўзини Ватан фарзанди деб ҳисобловчи одам бутун тану жони билан бу боғни яшнатиш учун хизмат қилиши керак, дейилмоқчи. Баҳорий озодликка аямажуз хуруж қилгудай бўлса, том маънодаги юрак қонини тўкмаклик билан ҳам ҳимоя этмоқ зарурати туғилади. Табиат баҳорининг қонунияти барча жойда бир бўлгани каби, Ватан боғини эҳтиётлаш, яшнатиш мажбурияти ҳам барча мамлакатларга хосдир. Яъниким, немислар Олмон диёрини, можорлар Можористонни, инглизлар Англияни қандай авайласалар, биз — ўзбеклар Ўзбекистонимизни ўшалар каби, балки уларданда юксакроқ мартабада севмоқлигимиз фарздир. Биз бугун тараққиёт бобида айрим мамлакатлардан ортда эканимиз айб эмас, бу ўтмиш жамиятнинг қолоқлиги таъсиридандир. Аммо Ватанга бўлган муҳаббат бобида ортда қолмоқлигимиз мутлақо мумкин эмас.

«Юлдузлар жанги» тиз чўккан Американинг қаддини ростлагани ҳақида

Муаллиф:  |  жума, 04 Ноябр 2016 14:40  |  Бўлим номи: Маданият
Ўқилган: 316 марта | 
Баҳо беринг
(0 овозлар)

«Юлдузлар жанги» фильми режиссери Джордж Лукас ўз фильмини антиҳарбий ва антиамерикача фильм тарзида суратга олиш ниятида бўлган — император Палпатин образини президент Ричард Никсондан ва фильмда йўқ қилиб юборилган Алдераанни  Хиросимадан олган. Бироқ фильм тескари натижа берди: унинг пафоси ва қаҳрамонлари тиз чўккан ва тушкун кайфиятдаги (Вьетнам уруши ва Уотергейт воқеаларидан кейинги ҳолат) Америка халқининг аҳволини яхшилашга сабабчи бўлди. Яна ушбу фильм ҳарбий-милитаристик руҳдаги Рональд Рейганнинг ғолибона юришларига кўп жиҳатдан кўмак берган. Бир фильмнинг бунчалик таъсири сабабини ўрганиш учун маданиятшунос ва тарихчилар билан бирга «Лента.ру» нашри қуйидаги  изланишларини чоп этди.

Муслималар саҳна асари орқали британияликларнинг қалбларини забт этди

Муаллиф:  |  Пайшанба, 27 Октябр 2016 04:45  |  Бўлим номи: Маданият
Ўқилган: 1044 марта | 
Баҳо беринг
(0 овозлар)

Суриядан қочиб борган мусулималар томошабинларга ўз талқинларидаги Эврипиднинг "Троян аёллари" асарини тақдим қилишди. Уч кун ичида Британия қиролигини айланиб чиққан асар танқидчилар тарафидан ҳам завқ билан илиқ кутиб олинди.

Ҳалок бўган тожик йигити насронийларни хайратда қолдирган эди

Муаллиф:  |  жума, 21 Октябр 2016 06:48  |  Бўлим номи: Маданият
Ўқилган: 952 марта | 
Баҳо беринг
(3 овозлар)

Марказий Осиёлик меҳнат муҳожирлари ОАВларнинг сайъи ҳаракатлари билан душман қиёфасига эга бўлган бўлса ҳам улар оддий ҳаётда ўзларининг инсоний сифатлари билан бошқаларнинг, бегоналарнинг мусибатларига бефарқ эмаслиги, яхшилик қилишга ҳозирлиги ва ёрдам беришга доим шай туриши билан ажралиб турадилар. Бироқ "келгиндилар" тарафидан қилинаётган беҳисоб яхшиликлар одатда матбуотда ёритилиши форматига тушавермайди. «Православие и мир» портали тожикистонлик яхши бир фаррош ҳақида воқеани нашр қилиб, ўша тожик йигитни қилган яхшиликлари билан инжилдаги "яқиним ким?" деган масалага мисол қилишган.



Янги Дунё - Жонли Журнал. Abu Muslim (c) 2015-2017 йил