JXTC Tribune Times - шаблон joomla Видео
Шанба, 21 Январ 2017
Янги Дунё

Янги Дунё

Янги дунё 2015 йили сентябрь ойида ташкил қилинган

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг жойларда ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг бориши, халқимизнинг ҳаёт даражаси ва сифатини янада оширишга қаратилган бунёдкорлик ва ободонлаштириш ишлари билан яқиндан танишиш, халқ билан учрашиш ва мулоқот қилиш мақсадида 20-21 январь кунлари Қорақалпоғистон Республикасида қилган ташрифи Нукусдаги Имом Эшон Муҳаммад масжидида якунланди. Бу ҳақда Уза маълумот берди.

Бугунги кунда тамаки чекишнинг инсон соғлигига нақадар жиддий ҳавф туғдириши тиббиёт олами томонидан кўплаб таъкидланиб келинмоқда. Шунингдек, ислом дунёси уламолари ҳам тамаки чекишдан қайтаришган. Бунда асосан Имом Абу Довуд ривоят қилган қуйидаги ҳадиси шарифга мурожаат қилишган:

Чеченистоннинг Шали тумани марказида ўзбек меъморлари Рамзан Қодиров шарафига дунёда ягона чиройга эга бўлган масжид қурмоқда.

Понедельник, 26 Декабр 2016 20:13

Илм. Тушунча. Мақсад. Камчилик

Буюк Мовароуннаҳр тарихига назар ташлар эканмиз, мана шу заминда яшаб ижод қилган буюк алломалар ва уларнинг дунё тамаддуни учун қўшган ҳиссаларига кўзимиз тушади. Шонли тарихимизни ана шу олимларсиз тасаввур қилиш мушкул. Уларда биздаги техника ва имкониятлар бўлмаса ҳам бундай улкан чўққиларни қандай забт этишгани барчамиз учун қизиқ туюлади. Ушбу мақолада улар биз учун қолдирган улкан илмий мерослар ва олимларнинг ютуқлари ҳақида эмас, мана шу ютуқларнинг асосий омили ва бугунги кундаги камчилигимиз ҳақида қисқача сўз юритмоқчимиз. Зеро, ўтмишдаги алломаларимизнинг барча ютуқлари жамланса, бир неча жилд китоблар қисқалик қилиши шубҳасиз.

Аллоҳнинг Росули соллаллоҳу алайҳи васаллам кўп такрорлаган ва муқаддас Қуръон оятларида ўз аксини топган дуолардан бири қуйидагидир: 

رَّبِّ أَعُوذُ بِكَ مِنْ هَمَزَاتِ الشَّيَاطِينِ وَأَعُوذُ بِكَ رَبِّ أَن يَحْضُرُونِ

“Эй Роббим, сендан шайтонларнинг васвасасидан паноҳ сўрайман! Сендан, эй Роббим, уларнинг менга ҳозир бўлишларидан паноҳ сўрайман” (Мўминун сураси, 97-98)

Ҳар биримиз ҳузур – ҳаловат билан дам олишни истаймиз, лекин бу истакни бошқа маданиятларга зарар етказмаган ҳолда, қандай қилиб араб мамлакатлари қонунлари билан уйғунлаштириш мумкин? Масалан, россияликлар тўлалигича кайф – сафо қилишга ўрганиб қолишган, бу эса Шариат қоидаларига зиддир.

Якшанба, 04 Декабр 2016 09:34

Муаммолар ечими

Муовия розияллоҳу анҳу ва Али розияллоҳу анҳу ўрталарида бўлиб ўтган воқеалардан сўнг Али розияллоҳу анҳу нинг бир қанча тарафдорлари у зотдан ажралиб чиқдилар ва турли хил даъволарни илгари сура бошладилар. Ана шундай қалтис вазиятда Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳу Али розияллоҳу анҳу дан улар билан учрашиш учун изн сўраб йўлга тушдилар ва борганларида уларнинг ибодатга қаттиқ киришганини кўрдилар. Улар ибн Аббос (р.а)ни кутиб олиб, нима учун келганини сўрадилар. У зот улар билан гаплашиб олиш учун келганларини айтганларида баъзилари бунга рози бўлишди, баъзилари эса буни хоҳлашмади. 

ББC нинг хабар беришича Англия ва Уэлс католик мактаблари сўнгги бир неча йил ичида илк бор ўқувчилар сони ҳамда дини бўйича рўйхат тузди.

жума, 25 Ноябр 2016 07:44

Қимматга тушган тўлов...

1917 йилнинг 27 февралида Петроградда рўй берган инқилобий воқеалар натижасида чор ҳокимияти ағдарилиб ташланди. Тарихга Февраль инқилоби сифатида кирган бу воқеалар ҳақидаги хабарни 3 мартга қадар Туркистон генерал-губернаторлиги эълон қилмай турди. Мутлақ истибдодга асосланган давлатнинг қайта тикланишига умид боғлаган Куропаткин Февраль инқилоби ҳақидаги хабарни маълум вақтгача сир тутди. Ниҳоят, Петрограддаги каби, Тошкентда ҳам Ишчи ва солдат депутатлари шўролари тузилгач, у ўзини Муваққат ҳукуматнинг Туркистондаги мухтор вакили деб эълон қилди.

Пайшанба, 24 Ноябр 2016 20:34

Меҳмон туйғулар

Тоҳир Маликнинг мазкур китоби «Меҳмон туйғулар» китобининг тузатилган, тўлдирилган иккинчи нашридир. Мазкур китоб орқали ёзувчининг фикрий оламига меҳмон бўласиз, деган умиддамиз. Ўзгага жаҳаннам «гуллари» насиб бўлишини истаётган одам бунинг ўрнига ўзи учун жаннат роҳатини тилагани афзал эмасмикин? Ўзганинг жаҳаннам ўтида куймоғи унинг дуоси билан бўлмаганидек, ўзининг жаннат боғларида сайр қилиши яхши ният ва амаллари билан эканлигини билиши ҳам бир бахтдир.

Страница 1 из 8

Янги Дунё - Жонли Журнал. Abu Muslim (c) 2015-2017 йил