JXTC Tribune Times - шаблон joomla Видео
Якшанба, 26 Март 2017
Аброр Мухтор Алий

Аброр Мухтор Алий

1976 йили Наманган вилояти Чуст шаҳри Каркидон қишлоғида туғилган.  1992 йил Ўрта мактабнинг 11-синфини битириб, 2001-2008 йилларда Имом Бухорий номидаги Исломинститутида таҳсил олган. Тошкентда ҳар йили бўлиб ўтадиган Қорилар мусобақасида иштирок этиб, «мужаввид қорилар»  йўналиши бўйича 3-ўринни олган. 2008 йил Ғазалкент шаҳрининг жомеъмасжидида имом хатиблик қилган. 2008-2009 йилда Хоразм шаҳар Урганч туманидаги«Фахриддин ар-Розий» мадрасасида мударрислик фаолиятида ишлаган.  2009-2011 йилларда Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетининг «Олий журналистика курслари»да таҳсил олиб, магистрлик даражасини бажарган.
Изуддин Байянунийнинг «Таҳорат ва намоз ҳукмлари» номли китобини ўзбек тилига таржима қилган, бу китоб чоп этилган.

Якшанба, 06 Ноябр 2016 13:41

Хаворижларга

Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар:

- Ким биродарига «Эй Кофир!» деса (бу куфрнинг гуноҳи) иккисидан бирига юкланади. Агар айтилган кишида бу сифат бўлса бўлди, бўлмаса айтганнинг ўзига қайтади!» Бухорий ва Муслим ривояти.

Бизларга Исломни дин деб танлаган, Исломни эса поклик устига бино қилган Аллоҳ таолога ҳамдлар бўлсин!
Оламларга раҳмат қилиб юборилган, Ҳабибимиз Муҳаммад солаллоҳу алайҳи васалламга салоту саломлар ёғилсин! У Зотнинг оилалари ва шогирдларидан Роббимизнинг ўзи рози бўлсин! Аммо баъду:
Чоршанба, 23 Сентябр 2015 17:35

Шайтон олим бўлганми?!

“Ислом диёрларидаги миллий истиқлол ҳаракатлари тарихига назар солган ҳар бир киши, бу ҳаракатлар бошида диний уламолар турганини дарҳол сезади. Албатта, бу Ислом дини хусусиятларидан келиб чиқувчи табиий бир ҳолатдир. Ислом ҳақиқатларини тўғри тушуниб етган фидокор уламолар доимо ўз халқи билан бирга бўлади, унинг дард-аламларини бирга тортади. Зотан, ҳақиқий уламолар фаолиятининг ўзи шуни тақозо қилади. Ислом таълимотлари билан қуролланган уламолар ўз халқи дардига малҳам бўлишга ҳаракат қиладилар. Ўз навбатида, оддий халқ ҳам бу  эътиборга муҳаббати, ҳурмат ва эзози билан жавоб беради. Уламолар нима деса, шуни қилишга тайёр туради. Воқеликка мурожаат қиладиган бўлсак, Мисрдаги миллий озодлик ҳаракатининг бошида ал-Азҳар дорулфунуни уламолари бўлганлар. Ливия халқининг италён босқинчиларига қарши миллий озодлик кураши раҳбарлигини сунусий тариқаси шайхларидан бири, “мужоҳидлар шайхи” лақабини олган Умар Мухтор ўз зиммасига олган. “Миллион шаҳид юрти” номини олган Жазоирнинг Франсия мустамлакачиларига қарши курашини Амир Абдул Қодир деган диний олим бошқарган. Бошқа юртларда ҳам шундай ҳолатни кузатиш мумкин... Туркистондек Ислом юртининг ихлосли мусулмон халқи ичидан рус истилосига қарши биринчи бўлиб диний олим, Дукчи Эшон бошчилигида қаршилик кўрсатилиши ажабланаларли ҳол эмас эди...” (Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф “Тарих омонатдир” китобидан)

Чоршанба, 23 Сентябр 2015 17:28

Улуғ карвон билан...

Бугун танқид ҳақида бир икки оғиз мулоҳаза  ёзмоқчиман. Мени бу мулоҳазага ундаган нарса анчадан бери ижтимоий тармоқларда кузатиб юрганим бир ҳолатдир. Кўпинча Ислом уламоларини танқид қилаётган бир тўда “номаълум” шахсларни кўрамиз. Номаълум деганимда икки хил маънони қасд қилдим:
1. Уларнинг аксарида асл исм йўқ, балки номаълум исмлар билан фаолият юритадилар. Ижтимоий тармоқ истилоҳида буларни “троллар” дейилади;
2. Номлари маълум бўлсада ўзлари уммат орасида бирор хизмат билан маълум эмаслар. Фақат фисқу фасоддан бошқа иш қўлларидан келмайди.

Янги Дунё - Жонли Журнал. Abu Muslim (c) 2015-2017 йил