JXTC Tribune Times - шаблон joomla Видео
Пайшанба, 19 Октябр 2017
Абу Муслим

Абу Муслим

1975 йили Тошкент шаҳрида туғилган. Халқаро университетнинг ҳуқуқшунослик факултетини тамомлаган (Қозоғистон). Халқаро Интеллектуал мулк ташкилотининг дипломига эга (Всемирная академия ВОИС – WIPO Academy).
2003-2016 йилларда бевосита шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратлари бошчиликларида йигирмадан ортиқ диний-маърифий сайтлар ташкил этиб, уларни бошқарган.

“Ҳукмдор” - Никколо Макиавеллининг жахон сиёсий тафаккури ривожига кучли таъсир қилган энг машҳур асарларидан биридир. Мазкур асарда кўпгина амалий мазмунга эга бўлган сиёсий муаммолар кўтарилади. Бу асар ҳукмдор қандай  хислатларга эга бўлишидан тортиб то Италия келажаги ҳақида мулоҳазалар билан якунланади. 26 бобнинг ҳар бирида муаллиф олдига қўйган муайян саволга жавоб беришга ҳаракат қилган. Яъни унда кучли хукумдор сиёсатининг калити ўзига бўлган ишончи, жасорат ва мослашувчанлигида эканлиги муаллиф томонидан ҳар томонлама асосланган.

жума, 22 Сентябр 2017 22:20

Бешбармоқ

 Абу Муслим – шинаванда йигит. “Йигит кишига қирқ ҳунар ҳам оз” мақолига ҳурмати баланд. Шу боиски, унга амал қилишга астойдил ҳаракат қилади.

 Абу Муслим – таниқли блогер, қатор диний-маърифий ва ижтимоий сайтлар асосчиси ва  фаол муаллифи. Унинг долзарб мавзуда ёзган мақолалари ижтимоий тармоқларда қўлма-қўл... йўқ, сайтма-сайт бўлиб ўқилади.  Муаллиф тинимсиз ўқиш, изланиш, тадқиқотлар олиб боришдан ташқари спорт билан шуғилланишга вақт топишидан танишлар, рости, ҳайратланамиз. Шунча юмушлардан ортиб, пойтахтнинг Бектемир даҳасида, ўзининг таъбири билан айтганда: “Қўйлиқ кўпригидан Бектемир туманига кеишда, ДАН постига етмаган” нуқтада мўъжазгина “Бешбармоқ” ошхонасини очган. Бу ердаги юмушларга ҳам бош-қош – ўзи!

20 сентябр куни Тошкент шаҳрининг Бош имоми Анвар қори Турсунов "Ўзбекистон 24" каналида онлайн кўрсатувда иштирок этди. Суҳбат давомида Ўзбекистонда илм олишга бўлаётган эътибор ҳақида тўхталиб ўтди.

Тошкент шаҳри марказида 8 сентябрь куни «Ўзбегим» миллий қадриятлар фестивали бўлиб ўтди. Фестивал доирасида тайёрланган мегапалов Гиннеснинг рекордлар китобига кирди.

Буюк Британия мактабларида муслималарнинг дарсларга ҳижобда келиши билан боғлиқ ҳеч қандай муаммо йўқ.

Путин Хитойдаги БРИКС саммитида Миср президенти Абдулфаттоҳ Сисий билан учрашган. Учрашув чоғида иккита раҳбар Миянмада мусулмонларга нисбатан бўлаётган зўравонликни қоралаб, мамлакат ҳукуматидан вазиятни тезроқ назоратга олишини сўрашди. Бу ҳақда Газета.Ru хабар тарқатди.

Йигирма биринчи асрга келиб инсоният дунёнинг жуда кўп мамлакатларида мусулмонларнинг зулм ва зўравонлик, камситиш ва хўрлаш, туҳмат ва балоларга гирифтор бўлаётгани ҳақидаги хабар ва маълумотларга кўникиб кетди ва бу ҳақда унча изтиробга тушмайдиган ҳам бўлиб қолди. Ироқ, Афғонистон, Фаластин, Сурия,  Африканинг бир қатор мамлакатларида янги асрда содир бўлган хунрезликларнинг яраси ҳали битмай туриб, жаҳон жамоатчилиги Жанубий-шарқий Осиёдаги Миянмадан (собиқ Бирма) келаётган бир-биридан аламли хабарларни ҳам аллақандай хотиржам кузатиб турибди. Тарновга тиқилиб қолган битта мушук ёки машина уриб юборган ит воқеасига бутун-бутун саҳифаларни ажратадиган “холислик” даъвосидаги ғарб матбуоти ҳам негадир бу борада сукут сақлашни афзал кўрмоқда. Нима бўлганда ҳам сўнгги пайтларда айрим инсофли оммавий ахборот воситалари олдинлари Бирма деб аталган Миянмада мусулмонларнинг буддавийлар томонидан оммавий таъқиб ва қирғин қилинаётгани ҳақидаги нохуш ҳамда мудҳиш хабарларни тез-тез тарқатишяпти.

Рим папаси роҳинжа мусулмонлари ҳақида гапириб ўтди

Россия Бирманинг мусулмон аҳолисини ҳимоя қилиш бўйича БМТ Хавфсизлик Кенгашининг резолюциясини қўллаб-қувватламади, деб хабар қилди "Рейтер".

жума, 01 Сентябр 2017 11:49

Қуръонийлар залолатдаги секта

  1.       Қуръонийлар ким?

 2.       Теологик асослари нима?

 3.       Уларнинг зарарлари.

Страница 1 из 41

Янги Дунё - Жонли Журнал. (c)

Абу Муслим, Саид Абдулазиз Юсупов