JXTC Tribune Times - шаблон joomla Видео
Якшанба, 26 Март 2017

Ҳасратда қолманг!

Баҳо беринг
(1 Овоз бериш)
Ҳамидуллоҳ Беруний

Ҳамидуллоҳ Беруний (Аминов Хамидулла Абдирахимович) Қорақалпоғистон Республикаси, Беруний туманида 1977 йил 9 майда туғилган. Ўрта мактабни тугатгандан сўнг Тошкент Ислом институтида (1994-1998) таҳсил олган, кейин А.Қодирий номидаги Тошкент Давлат Маданият институтида “Китобшунослик ва китоблар маркетинги” ихтисослиги бўйича магистратура йўналишида (2002-2004) ўқиган. 2000-2002 йилларда Хоразм Маъмун академиясида ишлаган, 2005 йилдан эса ЎзР ФА Абу Райҳон Беруний номидаги Шарқшунослик институтига аспирантурага ўқишга кирди ва 3 йил давомида илмий изланишлар олиб борди. 2008 йил июль ойидан ҳозирги пайтгача мазкур институт илмий ходими лавозимида ишлаб келмоқда.
Ҳамидуллоҳ Беруний қўлёзмашунослик ва тарихий манбашунослик йўналишида «Хоразмда китоб тарихи манбалари (XVIII аср иккинчи ярми – XX аср бошлари: ЎзР ФА ШИ қўлёзмалар фонди асосида)» мавзусида илмий иш олиб борган ва 2010 йилда диссертация ҳимоя қилди.
Ҳамидуллоҳ Беруний 10 та китоб, журнал ва илмий тўпламларда 30 га яқин илмий ва илмий-оммабоп мақолалар эълон этган. Кўпгина илмий анжуманларда иштирок қилиб, илмий маърузалар билан қатнашган.
Ҳамидуллоҳ Беруний араб ва форс тилларини билади. Араб ёзувидаги қўлёзмаларнинг кодикологик, палеографик жиҳатлари; тарихий ҳужжатлар тарихи ва таҳлили; Марказий Осиёда Ислом фиқҳи, ҳадисшунослик тарихи йўналишлари бўйича изланишлар олиб боради.
Ҳамидуллоҳ Беруний таниқли уламолар – Аҳмаджон домла Боғишамолий, Аҳмаджон домла Кўҳистоний, Шайх Дўстмуҳаммад Турсун, Ҳикматуллоҳ домла Самарқандий, Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф каби фазилатли ва шарофатли зотларни ўзига устоз деб билади.



Мақолага фикр ёки изоҳ беринг

Шарт қилинган қаторларни, тўлдирилганига диққат қилинг (*) , улар юлдузча билан белгиланган
HTML-кодлар тақиқланган

Янги Дунё - Жонли Журнал. Abu Muslim (c) 2015-2017 йил