JXTC Tribune Times - шаблон joomla Видео
Шанба, 21 Январ 2017

Ислом (25)

Пайғамбаримиз соллоллоҳу алайҳи васаллам ўқиган Қуръоний дуо

Муаллиф:  |  жума, 23 Декабр 2016 00:59  |  Бўлим номи: Ислом
Ўқилган: 631 марта | 
Баҳо беринг
(1 Овоз бериш)

Аллоҳнинг Росули соллаллоҳу алайҳи васаллам кўп такрорлаган ва муқаддас Қуръон оятларида ўз аксини топган дуолардан бири қуйидагидир: 

رَّبِّ أَعُوذُ بِكَ مِنْ هَمَزَاتِ الشَّيَاطِينِ وَأَعُوذُ بِكَ رَبِّ أَن يَحْضُرُونِ

“Эй Роббим, сендан шайтонларнинг васвасасидан паноҳ сўрайман! Сендан, эй Роббим, уларнинг менга ҳозир бўлишларидан паноҳ сўрайман” (Мўминун сураси, 97-98)

Юнус алайҳиссалом қиссасидан олишимиз бўлган дарс

Муаллиф:  |  Шанба, 19 Ноябр 2016 03:36  |  Бўлим номи: Ислом
Ўқилган: 1159 марта | 
Баҳо беринг
(2 овозлар)

Ислом пайғамбарларининг барчаси ҳам Қуръони каримда зикр қилинмаган, бироқ Аллоҳ таоло ўзининг Китоби каримида зикр қилганлари ҳам китобга тасодифан кириб қолмаган. Аллоҳ таоло Қуръони каримда Ўзининг расули ва мўминларнинг қалбларини янада мустаҳкамлаш учун пайғамбаримиз соллоллоҳу алайҳи васалламдан олдин ўтган кўп пайғамбарларнинг қиссаларини зикр қилган: 

“(Эй Муҳаммад алайҳиссалом), Биз сизга пайғамбарларнинг хабарларидан дилингизни мустаҳкам қиладиган барча қиссаларни сўйлаб берурмиз ва бу қиссаларда Сизга ҳақиқат ҳамда барча мўъминлар учун панд-насиҳат ва эслатмалар келди” (Худ сураси, 120).

Бошингиз оғрияптими, истиғфор айтинг

Муаллиф:  |  жума, 18 Ноябр 2016 06:06  |  Бўлим номи: Ислом
Ўқилган: 500 марта | 
Баҳо беринг
(1 Овоз бериш)

Ҳеч шубҳа йўқки, «ҳамма ишларимни Аллоҳ кузатиб турибди» деб эътиқод қилгувчи мўмин кишининг хатолари кам бўлади. Лекин гоҳида адашиб баъзи бир нолойиқ ишларни қилиб қўйса, дарҳол Аллоҳни эслайди, хатосини тан олади, надомат чекади, истиғфор айтиб, иккинчи бу ишни такрорламасликка аҳд қилади. Исломда гуноҳни ювиш учун дин арбоблари ҳузурида эътироф этиш (тан олиш)нинг ҳожати йўқ. Шунингдек, қилган гуноҳи кишига доимо ёпишиб юради, ундан қочиб қутулиб бўлмайди, деган эътиқод ҳам йўқ.

Жавробга масҳ тортамизми ёки пайпоққами?

Муаллиф:  |  Чоршанба, 02 Ноябр 2016 09:51  |  Бўлим номи: Ислом
Ўқилган: 2092 марта | 
Баҳо беринг
(2 овозлар)
Бизларга Исломни дин деб танлаган, Исломни эса поклик устига бино қилган Аллоҳ таолога ҳамдлар бўлсин!
Оламларга раҳмат қилиб юборилган, Ҳабибимиз Муҳаммад солаллоҳу алайҳи васалламга салоту саломлар ёғилсин! У Зотнинг оилалари ва шогирдларидан Роббимизнинг ўзи рози бўлсин! Аммо баъду:

Эски фатволарда қотиб қолишлик

Муаллиф:  |  Якшанба, 30 Октябр 2016 06:47  |  Бўлим номи: Ислом
Ўқилган: 990 марта | 
Баҳо беринг
(0 овозлар)

Фатво беришда тойиладиган жойлардан бири: бир неча асрлар муқаддам фиқҳ ёки фатво китобларида ёзилганларга қотиб қолиб замон ва макон шароитларини, урф ҳамда вазиятни эътиборга олмаган ҳолда ҳар бир савол эгасига ўшалар билан фатво беришдир. Ваҳоланки буларнинг барчаси ўзгариб тараққий топиб борадиган нарсалардир. Улар абадул абад ўзгармасдан қотиб қолмайди. Ана шулар жумласига айрим фатво эгаларининг китобларда ёзиб қолдирилган ушбу фатвосини киритиш мумкин: “Соқолини устара билан олганнинг шаҳодати мақбул эмасдир”. Соқолни қириш ва қирган одамнинг гуноҳкор бўлиши –бу тўғрида ҳозирги замон олимлари ихтилофдалар,- ҳақидаги тушунчамиз қандай бўлмасин бизлар соқолини қирган одамнинг шаҳодатини рад қила олмаймиз. Чунки бундай иш оммалашиб кетган ва маълумки бир ишнинг оммалашуви енгиллик ва рухсатлар бериладиган сабаблардандир.

Йўл қоидаларига амал қилиш

Муаллиф:  |  жума, 27 Ноябр 2015 01:38  |  Бўлим номи: Ислом
Ўқилган: 1023 марта | 
Баҳо беринг
(0 овозлар)

Савол: Айрим мусулмонлар динда бундай қоидалар ҳақида сўз йўқ деб, йўл ҳаракати қоидаларига амал қилишмайди. Шу тўғрими?



Янги Дунё - Жонли Журнал. Abu Muslim (c) 2015-2017 йил