JXTC Tribune Times - шаблон joomla Видео
Якшанба, 26 Март 2017
Ботирхўжа Жўраев

Ботирхўжа Жўраев

1971 йилда Наманган вилоят Чортоқ туман Ҳазратишоҳ  қишлоғида туғилган.1988-1993 йилларда Тошкент  Молия институтида таълим олган.

1993-2009-йиллари мамлакатимиз банк тизимида фаолият кўрсатган.2009 йилдан бошлаб “Ўзбек Лизинг Интернэшенл А.О” лизинг компаниясининг Фарғона водийсидаги вакили.Молия вазирлиги, Ўзбекистон лизинг берувчилар уюшмасининг малакавий сертификатларига эга. Исломий иқтисодиёт, исломий банкинг, исломий суғурталаш ва исломий солиққа тортиш бўйича қалам тебратадиган мамлакатимиздаги саноқли мутахассислардан бири. Машҳур мусулмон иқтисодчиси Судин Хоруннинг “Исломий молиялар ва банк тизими. Фалсафаси, тамойиллари ва амалиёти” китобини ўзбек тилига таржима қилган ва чоп эттирган.

Қарз билан боғлиқ бўлган  асосий  молиялаштириш  воситаларига: муробаҳа, ижара(лизинг), салам, истисноъ, сукук, қарзи ҳасан, вадиа киради.2.7-расмда қарзга асосланган молиялаштириш  воситалари таснифи схема кўринишида акс эттирилган.

Исломий моливий тизим маънавий-аҳлоқий қоидалар билан мувофиқ келадиган аниқ ижтимоий йўналишга эгадир.Исломий иқтисодиёт халифалик гуллаб-яшнаган   даврдан буён уламолар(Ғаззолий, Форобий,Абу Юсуф, Ибн Холдун) ва шарқ олимлари томонидан  кўриб чиқилган  ҳамда илоҳий мазмун ила  белгиланган қонунлар билан тартибга солинувчи жамият тузумининг бир қисми сифатида тушунилган,   Иброҳим(а.с), Мусо(а.с), Исо (а.с) ва Муҳаммад саллолоҳу алайҳи васаллам билан тугаган  Пайғамбарлар занжири  воситасида  олам  ҳақидаги  таълимот орқали инсониятга  етиб келган.Мана шу маънода исломий иқтисодиёт яна бир  – “тавҳид иқтисодиёти” (тавҳид – арабчадан  ёлғиз илоҳга сиғиниш) деб  аталган номга ҳам эга. Иқтисодиётнинг  ижтимоий йўналганлиги  ривожланишнинг   асосий мақсадини – хўжалик фаолияти натижаларини  тақсимлашда  ижтимоий адолатни таъминлашни тақозо этади. Мана шу мақсадга эришиш  воситаси  иқтисодиётнинг реал секторини ривожлантириш ва ижтимоий-иқтисодий тараққиётга эришиш  ҳисобланади.Шу билан бир қаторда уламолар ва иқтисодчилар маънавий одоб  ва  аҳлоқнинг  ўзига хос ўрнини,  хўжалик фаолиятидаги  суистеъмоллик ва қонунга хилоф ҳаракатлардан асрайдиган унинг  ўзгача   қобилиятини  алоҳида   таъкидлайдилар.

 

Агар Эдвард Прасад (Eswar Prasad)нинг янги китобини ўқисангиз, у ҳолда  бутун глобал иқтисодиётнинг   улкан  қуш қафаси кўринишидаги тимсолини осонлик билан кўз олдингизда гавдалантира оласиз.  Қафас ташқарисида АҚШ Молия вазири Жек Лью ва Федерал Заҳира тизими раҳбари Жанет Йелен туриб олгани ҳолда, ҳеч нарсадан  бехабар қушчаларни  унинг ичига ҳайдаб киритмоқдалар. 

 

Қуйидагилар  АҚШда молиявий хизматларни тартибга солувчи ташкилотлар ҳисобланадилар:

- Тижорат банклари  фаолиятини тартибга солиш бўйича комиссия (Пул муомаласини назорат қилиш бошқармаси, ОСС);

- Депозитларни суғурта қилиш федерал корпорацияси(FDIC);

-Федерал заҳира тизими(FRS);

-Штатнинг тартибга солувчи ташкилотлари.

Молиявий хизматлар бошқармаси (Financial Services Authority, FSA) исломий банкларга  ва умуман олганда,  ҳар қандай янги ёки инновацион молиявий компанияларга нисбатан “тўсиқларсиз – алоҳида имтиёзларсиз” қоидаси  асосида   сиёсат юритади. Бошқарма анъанавий ва исломий молиявий муассасалар ўртасида тенг шароитларни таъминлашдан манфаатдор эди.Шу билан бирга Бошқарма ўзининг диний эмас, балки молиявий регулятор эканлигини таъкидлар эди.

Азалдан майсир(арабчадан сўзма-сўз таржима қилганда – “қимор ўйини”) исломгача бўлган даврда  етарли даражада оммабоп бўлган  қимор ўйинини ўзида гавдалантирган. Ўйиннинг моҳияти қуйидагидан иборат бўлган. Халфана ўйинининг  барча  иштирокчилари томонидан(тенг улушларда) туя сотиб олинган. Туяни сўйишгач, гўштни майдалаб, қисмларга бўлиб чиққанлар. Шундан кейин гўшт бўлаклари сонича камон ўқлари олинган ва ҳар бир камон ўқига сўйилган  ҳайвон танасининг  у ёки бу қисми ёзиб чиқилган. Туя ўркачи гўштнинг энг яхши, туёғи эса ёмон қисми ҳисобланган. Кейин иштирокчилар камон ўқларини тортганлар. Кимки туя танасининг яхши қисми ёзилган камон ўқини тортган бўлса, ўша ютуқ эгаси ҳисобланган, ёмон қисмини тортган киши эса ютқизган бўлиб чиққан.

Ғорар арабчадан бевосита таржима қилинганда “хавф” маъносини билдиради. Шариат ҳуқуқи нуқтаи-назаридан шартномада ғорар унсурининг мавжудлиги  уни амалга оширишни  бекор қилиши мумкин.

2013 йилнинг 29 августида Америка нашри бўлмиш Washington Post Америка махсус хизматларининг махфий бюджети  тўғрисидаги  маълумотларни  ўзининг дастлабки саҳифасида чоп этди. Чоп этилган маълумотлар МРБ(Марказий разведка бошқармаси) собиқ ходими Эдвард Сноудендан олинган ҳужжатларга асосланган. Ҳозирда нашриётнинг сайтида 2012 йил феврал ойи санаси билан ўта махфий – “Конгресс учун Миллий разведка дастурлари  бюджетини асослаш” (FY Congressional Budget Justification) ҳужжати 1-боби 17 дона слайдда тақдим этилган. Washington Postнинг бошқа сонида америка разведка жамиятининг махфий бюджети ҳақида 178 бетли маълумотлар ва ундаги ахборотларнинг мазмуни тўғрисида таҳлиллар баён этиб берилган. Washington Postнинг яна бошқа икки сони нишонни  янада кенг кўламдаги маълумотларга “урган”.

Жорий босқичда пуллар марксча  “Капитал”даги фақат харид қобилиятини белгиловчи қимматга эга банкнот каби  замонда эриб  кетувчи тавсифга эга бўлиб бормоқда.Бошқача айтганда, агар пуллар айланмада бўлмаса, унинг қуввати пасаяди, ягона қутқариш воситаси эса-  пулларни айланмага қўйиш бўлиб қолаверади.Шундай қилиб,нақд маблағларни фойдали ва хавфсиз жойлаштириш нафақат профессионалларнинг, балки уларни жамғариш истагида бўлган оддий фуқароларнинг ҳам мақсадига айланиб бормоқда.

Малайзиянинг собиқ бош вазири Махатхир Муҳаммад Бокуда ўтаётган Ислом Ҳамкорлик ташкилотининг (ИҲТ) «ИҲТ мамлакатларида ўзгариш ва трансформация» мавзусидаги «ақлий марказлар» III форумида иштирок этди.

Янги Дунё - Жонли Журнал. Abu Muslim (c) 2015-2017 йил