JXTC Tribune Times - шаблон joomla Видео
Пайшанба, 18 Январ 2018
Саййид Комил

Саййид Комил

1983 йили Тошкент шаҳрида туғилган. 2000 ва 2006 йиллар Тошкент Давлат Шарқшунослик Институтини битирган. Бир нечта сайтларда мақолалари мунтазам равишда чиқиб туради. Ижтимоий тармоқларнинг фаол иштирокчиси

Якшанба, 30 Апрел 2017 07:46

Давлат қарзлари харитаси

HowMuch.net сайтида давлат қарзларининг ҳаритаси тузиб чиқилди. Бу ҳарита,  тўғрироғи пиццасимон шаклнинг марказидан қарзлари энг кўп давлатлар, четроғидан эса қарзи кам давлатлар ўрин олган. Ҳаритадаги давлат чегараларининг ҳажми георгафик нуқтаи назардан эмас, балки қарз миқдорининг ҳажмига кўра катта-кичик қилиб жойлаштирилган. Масалан: Ирландиянинг ҳудуди Германиядан катта эмас, ва АҚШ  ҳам Сингапурдан кичик давлат эмас. Аммо қарзлар ҳаритасида эса бунинг акси.

Ғарб Шарққа кўз тикар экан, ўзининг вахшийлигига баҳона айтиши лозим эди. шунинг учун ҳам турли хил ёлғонлар тўқилган. Қуйидаги мақолада шуларнинг биттаси билан танишиб чиқасизлар...

Сешанба, 03 Ноябр 2015 22:09

Келажакда мусулмонлар

2010-йилда дунёда 1,6 миллиард мусулмон истиқомат қилган бўлиб, бу жами аҳолининг 23% ташкил этган. Бу рақам Исломга дунёда нуфузи бўйича иккинчи йирик дин мақомини берди.

Изланишлар ғарб оммавий ахборот воситаларида мусулмонлар ҳақида тарқатилаётган хабарларнинг деярли барчаси салбий эканлиги кўрсатди. Бу эса таассубнинг энг оғир кўриниши бўлиб, жамиятни парчалаб ташламоқда.

Al Jazeera телеканалининг мухбирлик изланишлари туфайли Мьянма ҳукуматининг давлатдаги этник озчилик ҳисобланувчи мусулмонларга нисбатан геноцидни исботловчи жиддий далиллар аниқланди.

Янги маълумотларга қараганда, насронийлик жаҳон дини мақомини қўлдан бериш ёқасида турибди. Бу диннинг Яқин Шарқ ва Африкадаги вакиллари зўравонлик ва таъзийқдан қўрқиб қочиб кетаётгани сабаб бўлмоқда.

Сешанба, 22 Сентябр 2015 23:15

Логфайл

Информацион технологиялар соҳасида логфайл (logfile) деб номланувчи атама мавжуд. Логфайл компьютернинг бошқарув тизими ва ундаги дастурларда орқали содир этилган ҳар қандай ҳаракатлар ва дастурлараро алмашилган маълумотларни қайд этиб боради. Логгинг деб бундай жараёнларни қайд этиб боришга айтилади. Оддий қилиб айтадиган бўлсак, логфайл бу компьютер тизимининг ўзига хос амаллар китобидир.

АҚШнинг Дейдвил шаҳар ҳукумати эркак кишиларга шимни осилтириб кийиш, ҳамда аёлларга калта юбка ва калта иштонларни кийишни таъқиқлаб қўймоқчи.

Сешанба, 22 Сентябр 2015 17:15

Мўминнинг иши қизиқ...

“Мўминнинг иши қизиқ. Унинг ҳар бир иши хайрлидир. Бу нарса фақат мўминга хосдир. Агар унга хурсандчилик етса, бунга шукр қилади. Бу унинг учун яхшидир. Агар унга бирон мусибат етса, унга сабр қилади. Бу ҳам унинг учун яхшидир” (Имом Муслим ривояти).

ИШИД тарафидан ёлланганлар ваъда қилинган қимматбаҳо моллар ва автоуловларни ололмагани боис ортга қайтмоқдалар, дейилади ҳисоботда. Шунингдек, ҳисоботдаги маълумотларга кўра ИШИД ёлланмаларининг кўпчилиги гуруҳнинг ашаддий ваҳшийлиги ва қўполлиги туфайли ҳам ортга чекинишмоқда.

Янги Дунё - Жонли Журнал. (c)

Абу Муслим, Саид Абдулазиз Юсупов