JXTC Tribune Times - шаблон joomla Видео
Якшанба, 26 Март 2017

Иқтисод (26)

Исломда истеъмолчиларнинг ҳуқуқи

Муаллиф:  |  Чоршанба, 01 Март 2017 01:30  |  Бўлим номи: Иқтисод
Ўқилган: 529 марта | 
Баҳо беринг
(1 Овоз бериш)

Савдогарлар ва тижорат ташкилотлари томонидан истеъмолчилар ҳуқуқлари бузилишини ҳимоя қилиш – ҳар бир давлатнинг муҳим вазифасидир. Қуръон ва Суннатда бундан 1400 йил муқаддам истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилишнинг асосий принциплари белгилаб қўйилган, лекин улар пайғамбаримиз Муҳаммад соллоллоҳу алайҳи васаллам ва рошид халифалар олтин давридаги каби ҳозирги кунда ҳам ўз долзарблиги йўқотгани йўқ.
Қуръони каримнинг “Нисо” сурасида савдонинг барча ноинсоф усуллари қатъиян қораланади: “Эй иймон келтирганлар! Бир-бирларингизнинг молларингизни ботил йўл билан еманглар. Магар ўзаро розилик ила тижорат бўлса, майли...” (Нисо сураси, 29)

Куллик тугаганмиди?

Муаллиф:  |  Шанба, 18 Феврал 2017 02:52  |  Бўлим номи: Иқтисод
Ўқилган: 669 марта | 
Баҳо беринг
(1 Овоз бериш)

Айнан XX асрдан эътиборан ғарб дунёси инсон ҳуқуқлари дея дунёга жар сола бошлади. Қуллик ва қулдорлик қатъиян қораланди. Ва бундай инсонларни қул қилиб ишлатишни рад этаётганлар айнан бутун Африкани ўз мустамлакаси остига олган Европа мамлакатлари эди. Африка учун озодлик нафаслари яқинлашаётганди. 1960 йилларга келибгина Африка давлатлари ўз мустақиллигига эриша бошлади. Асосий мустамлакачилар бўлмиш Буюк Британия ва Франциянинг қўл остидаги давлатлар энди озод эди. 1960 йил эса Африка озодлиги йили дея тарих саҳифаларига муҳрлаб қўйилди.
Энди инсон ҳуқуқларининг ҳимоячиси бўлмиш дунё ҳамжамияти олдида бошқа вазифа турар эди. Ривожланиш борасида Ғарб дунёсидан 100 йиллаб ортда қолиб кетаётган қитъани иқтисодий томондан ривожлантириш учун бутун дунё унга қул чўзди. Халқаро монетар фонд ҳамда Жаҳон банки аталмиш халқаро молиявий институтлар Африка ривожланиши учун унга кредит ажратишди.

Савдогар – мусулмонларга қалб ноласи

Муаллиф:  |  Понедельник, 30 Январ 2017 17:31  |  Бўлим номи: Иқтисод
Ўқилган: 1143 марта | 
Баҳо беринг
(2 овозлар)

Совуқ декабр тонгида мен америка халол дўконларининг бирига гўзал миср нонуштаси учун ловия банкасини сотиб олиш учун кирдим. 

Одатга кўра, ҳар эҳтимолга қарши, банкадаги яроқлилик муддатини текширдим ва “2016 йил апрель” деган ёзувни кўриб лол қолдим. 

“Апрель, ахир ҳозир декабрку... Яроқлилик муддати тугаганига 8 ой бўлганку?!” Ё Аллоҳ, яна бу халол дўконми, ахир бу ерда омонатдорлик (ишонч) ҳукм суриши керакку.

Қарзга асосланган молиялаштириш воситалари

Муаллиф:  |  Понедельник, 26 Декабр 2016 22:01  |  Бўлим номи: Иқтисод
Ўқилган: 1170 марта | 
Баҳо беринг
(1 Овоз бериш)

Қарз билан боғлиқ бўлган  асосий  молиялаштириш  воситаларига: муробаҳа, ижара(лизинг), салам, истисноъ, сукук, қарзи ҳасан, вадиа киради.2.7-расмда қарзга асосланган молиялаштириш  воситалари таснифи схема кўринишида акс эттирилган.

Исломда меҳнат ҳуқуқи: талаб ва таклиф

Муаллиф:  |  жума, 23 Декабр 2016 00:39  |  Бўлим номи: Иқтисод
Ўқилган: 580 марта | 
Баҳо беринг
(3 овозлар)

Қуйидаги мулоҳазаларга турлича муносабат бўлиши табиий... Ҳар каллада ҳар хаёл, дейдилар. Бироқ фикр юритаётган мавзуимиз ижтимоий муносабатларнинг ажралмас бўлаги ҳисобланадики, фикр билдирмоқдан аввал масаланинг илдизи исломий аҳкомлар тарқалишини хаёлдан фаромуш қилмасликни илтимос қиламиз. 

Аҳлоқий(исломий) ва анъанавий молиялаштириш ўртасидаги қандай тафовут бор?

Муаллиф:  |  Чоршанба, 21 Декабр 2016 17:14  |  Бўлим номи: Иқтисод
Ўқилган: 535 марта | 
Баҳо беринг
(0 овозлар)

Исломий моливий тизим маънавий-аҳлоқий қоидалар билан мувофиқ келадиган аниқ ижтимоий йўналишга эгадир.Исломий иқтисодиёт халифалик гуллаб-яшнаган   даврдан буён уламолар(Ғаззолий, Форобий,Абу Юсуф, Ибн Холдун) ва шарқ олимлари томонидан  кўриб чиқилган  ҳамда илоҳий мазмун ила  белгиланган қонунлар билан тартибга солинувчи жамият тузумининг бир қисми сифатида тушунилган,   Иброҳим(а.с), Мусо(а.с), Исо (а.с) ва Муҳаммад саллолоҳу алайҳи васаллам билан тугаган  Пайғамбарлар занжири  воситасида  олам  ҳақидаги  таълимот орқали инсониятга  етиб келган.Мана шу маънода исломий иқтисодиёт яна бир  – “тавҳид иқтисодиёти” (тавҳид – арабчадан  ёлғиз илоҳга сиғиниш) деб  аталган номга ҳам эга. Иқтисодиётнинг  ижтимоий йўналганлиги  ривожланишнинг   асосий мақсадини – хўжалик фаолияти натижаларини  тақсимлашда  ижтимоий адолатни таъминлашни тақозо этади. Мана шу мақсадга эришиш  воситаси  иқтисодиётнинг реал секторини ривожлантириш ва ижтимоий-иқтисодий тараққиётга эришиш  ҳисобланади.Шу билан бир қаторда уламолар ва иқтисодчилар маънавий одоб  ва  аҳлоқнинг  ўзига хос ўрнини,  хўжалик фаолиятидаги  суистеъмоллик ва қонунга хилоф ҳаракатлардан асрайдиган унинг  ўзгача   қобилиятини  алоҳида   таъкидлайдилар.



Янги Дунё - Жонли Журнал. Abu Muslim (c) 2015-2017 йил