JXTC Tribune Times - шаблон joomla Видео
Якшанба, 21 Январ 2018
Абу Муслим

Абу Муслим

1975 йили Тошкент шаҳрида туғилган. Халқаро университетнинг ҳуқуқшунослик факултетини тамомлаган (Қозоғистон). Халқаро Интеллектуал мулк ташкилотининг дипломига эга (Всемирная академия ВОИС – WIPO Academy).
2003-2016 йилларда бевосита шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратлари бошчиликларида йигирмадан ортиқ диний-маърифий сайтлар ташкил этиб, уларни бошқарган.

Суриянинг "Касиюн" агентлиги Эроннинг “Озод” Ислом университетининг хорижий департамент раҳбари Али Акбар Вилоятийнинг сўзларига таяниб, Суриянинг йирик шаҳарларида университет филиалларини очилиши ҳақидаги хабарни тарқатди.

Ҳадича Аллош бешта фарзанди билан урушдан қочганлардан эди. Бироқ, у яқинда Ливандаги қочқинлар учун ташкил қилинган қароргоҳда совуқдан етти ёшлик ўғлидан айрилиб қолди.

Саудия Арабистони ҳукумати сайёҳлик визлари билан аёлларга маҳрамларсиз мамлакатга ташриф буюришга рухсат беришди. Бу рухсат 25 ёшдан ошган аёлларга тегишлидир.

Беш маҳал ўқиладиган намоз организмда инсоннинг  бахтиёрлик ҳиссига жавоб берувчи серотонин гормонининг ишлаб чиқарилишига сабаб бўлади. Шунинг билан биргаликда намоз вақтидаги харакатлар қон айланишнинг яхшиланиши ва терининг ёшаришига олиб келади. Бундай маълумотлар билан туркиялик эстетик ва пластик жарроҳлик мутахассиси, профессор Ахмет Арслон timeturk нашриёти сахифаларида ўртоқлашди.

Британия мусулмон ва яҳудий жамоалари учун уларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилаётган ҳуқуқшунослар муҳим ғалабани қўлга киритдилар. Мазкур давлат Олий судининг қарорига кўра, эндиликда агар мурдани паталогоанатомик жиҳатдан ўрганиш талаб этилса-ю, бироқ ўлган шахс ёки унинг вакиллари динига кўра мурдани ёриш маъқул бўлмаса, бундай ҳолатда жасадни ёриш ўрнига уни (компьютер томографияси билан) скан қилиш ва зарурий таҳлилларни ўтказиш керак бўлади. Бундан ташқари, судья ўз вердиктида таъкидлаганидек, қимматга тушувчи жиҳозлардан фойдаланиш ёки таҳлилларни ўтказиш билан боғлиқ қўшимча ҳаражатлар ўлган шахснинг қариндошларига юклатилмайди, улар давлат томонидан қопланади.

Чоршанба, 17 Январ 2018 00:53

Дин ва бахт

«Инсонни нима бахтли кила олади?»  деган савол жуда кўп сиёсатшунос, жамиятшунос ва психологларда доимий қизиқиш уйғотган мавзулардан бири десак муболаға бўлмайди.
Ҳамма гап шундаки, бахтли инсонда одоб  ва қонунга риоя қилиш хусусияти бўлади.

Полшанинг Castillo Films продюсерлик компанияси БАА Бош вазири, Дубай амири Муҳаммад ибн Рошид Ал-Мактумнинг ҳаёти ва фаолияти ҳақида тўла метражли филмни суратга олиш режасини эълон қилди.

Жума куни, саудиялик аёлларга биринчи марта ҳақиқий футбол ўйинига киришга рухсат этилди.

Хитой ҳукуматининг топшириғига кўра, Линфэн (Шанси вилояти) шаҳрида католиклар черкови портлатиб юборилди. 7 январ куни ишчилар бино ичига портлатиш моддаларини жойлаштириб, сўнг бинони портлатиб юборди.

Муаллифлик ҳуқуқи масаласи “интелектуал мулк” каби кенг тушунча билан чамбарчас боғлиқ.

Страница 1 из 45

Янги Дунё - Жонли Журнал. (c)

Абу Муслим, Саид Абдулазиз Юсупов