JXTC Tribune Times - шаблон joomla Видео
Душанба, 19 Феврал 2018
Абу Муслим

Абу Муслим

1975 йили Тошкент шаҳрида туғилган. Халқаро университетнинг ҳуқуқшунослик факултетини тамомлаган (Қозоғистон). Халқаро Интеллектуал мулк ташкилотининг дипломига эга (Всемирная академия ВОИС – WIPO Academy).
2003-2016 йилларда бевосита шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратлари бошчиликларида йигирмадан ортиқ диний-маърифий сайтлар ташкил этиб, уларни бошқарган.

Шанба, 17 Феврал 2018 01:10

Мусулмонлар учун тузоқ

Бугун Шом «қора туйнук»ка айланиб қолди. Бу «қора туйнук» аввало дунёнинг турли бурчакларидан бу ерга отланаётган юзлаб, минглаб мусулмон ёшларни ўз домига тортиб кетяпти. Шомда юз бераётган воқеаларга қараб, Ғарбнинг Россия билан ва Суриянинг ўзи билан биргаликда келишиб олинган, жуда пухта режалаштирилган бир саҳна ўйинимикан, деган хулоса чиқиб қоляпти. Бир неча йилдан бери у ерда давом этаётган бемаъни урушда инсоният бугунги кунда дуч келиб қолган муаммоларга тик қараётган шижоатли мусулмон ёшлар нобуд бўляпти. Бир қарасанг, уларга гўё Ғарб ёрдам бераётгандек, уларни маблағ ва қурол билан таъминлаб, қўллаб-қувватлаётгандек туюлади. Лекин масалага чуқурроқ назар солинса, буларнинг ҳаммаси сароб экани маълум бўлади.

Якшанба, 11 Феврал 2018 15:37

Исломда фикр ва сўз эркинлиги

Сўнгги ўн йиллар ичида дунё янада торайиб кетди ва бу фақат аҳоли нуфусининг ошиши билан боғлиқ эмас. Глобализациянинг кучайиши оқибатида инсон узоқ масофаларни бир зумда босиб ўтадиган бўлди. Ахборот, капитал ва бошқа шу каби бугунги жамиятни усиз тасаввур қилиб бўлмайдиган нарсалар учун чегара қолмади. Одамлар бир-бирларига яқинлашди, аҳоли сони ошишидан кўра ҳам яқинлашиш жадаллашди. Бундай ҳолатда тинч-тотув яшаш учун инсон ҳуқуқлари тушунчасини қайта кўриб чиқиш эҳтиёжи туғилди. Зулм ва адолатсизликка умумий қарашни шакллантириш вақти келди. Инсоннинг фундаментал ҳуқуқларидан бири бўлган фикр ва сўз эркинлиги бўлмас экан инсонни шахс сифатида хурмат қилиниши ҳам мумкин эмас.

Quest.net каби тармоқ маркетинги асосида ишлайдиган компаниялар диёримизга кеча кириб келгани йўқ. Бундайлар бугунги кунда анчагина топилади. Очиғини айтганда, тармоқ маркетинги компанияларининг ходимлари гапга чечанлик билан, назарий жиҳатдан жуда ишонарли қилиб етказиладиган, махсус уюштирилган, пухта режалаштирилган тарғибот орқали мижозлар сонини ошираётган бўлсалар, бунга тан бериш керак. Ҳамманинг ҳам қўлидан келавермайди. Лекин алданиб, мўмай даромадга тез ва осон етишаман экан, деб бу йўлга кириб қолаётганларга ачинасан киши. Менга нима, деб кетаверишга виждон чидамайди. Бироқ, масаланинг жуда жиддий томони чиқиб қолди.

Чиройли аёллар билан (номаҳрамлар) муносабат эркакларда стресс ҳолатини келтириб чиқаради, бу эса ўз ўрнида гепатит, диабет ва ҳатто импотенция касалликларига сабаб бўлиши мумкин экан. "Валенсия давлат университетининг олимлари шундай хулосага келди", деб хабар қилади ladyportal.info.

Аёлларнинг яланғоч баданини кўп томоша қилиш одатда саратон касаллиги билан тугайди (эркакларда). Бугунги куннинг энг қудратли оммавий қирғин қуроли нима, биласизми? Стриптизчи қизлар!
Маълум бўлишича, аёлларнинг яланғоч баданини кўп томоша қилиш эркакларда простата бези саратон касаллигини келтириб чиқарар экан. Демак, цивилизациялашган инсоният қандайдир ядро бомбаси ёки табиий ресурсларнинг етишмаслигидан эмас, балки яланғоч хотинларнинг кўпайиб кетганлигидан ҳалок бўлаётган экан. Оқибатда сайёрамизда фақат мусулмонлар қолса керак!

Европа ва Швейцария карахт аҳволга тушди. Мамлакатни "Ислом юриши"дан ҳимояловчиларнинг энг содиқларидан бири, минораларга ва бошқа "босқин" тимсолларига қарши ашаддий курашчи ҳисобланган Даниель Стрейч бироз вақт муқаддам Аллоҳ динига эргашганлигини расман очиқ эълон қилди. Худди шундай карахтликка Арабистон ҳам дучор бўлган: Ўшанда мушрик жангчиларнинг энг ашаддийларидан бири, мусулмонларнинг энг муросасиз душманларидан бири Икрима иймонга келган эди.

Ингушетияда номаълум бир шахс муҳтож оилалар учун 50 тонна ун, шакар ва гуруч эҳсон қилибди. Бу ҳақда «Ингушетия» газетаси хабар берди.

Миср ҳукумати экстремизм билан курашиш учун барча чораларни кўрмоқда. Бу ҳақда Миср жамиятида атеистик ғояларнинг тарқалишига бағишланган диний ишлар бўйича парламент қўмитаси мажлисида Мисрнинг вақф ишлар вазири Мухтор Гўмаа хабар берди.

Суриянинг "Касиюн" агентлиги Эроннинг “Озод” Ислом университетининг хорижий департамент раҳбари Али Акбар Вилоятийнинг сўзларига таяниб, Суриянинг йирик шаҳарларида университет филиалларини очилиши ҳақидаги хабарни тарқатди.

Ҳадича Аллош бешта фарзанди билан урушдан қочганлардан эди. Бироқ, у яқинда Ливандаги қочқинлар учун ташкил қилинган қароргоҳда совуқдан етти ёшлик ўғлидан айрилиб қолди.

Страница 1 из 45

Янги Дунё - Жонли Журнал. (c)

Абу Муслим, Саид Абдулазиз Юсупов