JXTC Tribune Times - шаблон joomla Видео
Пайшанба, 27 Апрел 2017

Малатянинг Доғаншехир вилоятида ижтимоий матбуотда террор ташкилотининг тарғиботини қилганлик даъвоси билан 3 киши ҳибсга олинди. 

Бўлим номи: Янгиликлар

Саудия Арабистонида машҳур блоггер ва феминист ҳисобланган Сауд Шаммарий twitterда ёзганлари учун ҳибсга олинди.

Бўлим номи: Янгиликлар

Швециянинг Эребр шаҳрида истиқомат қиладиган ўқитувчи  ижтимоий тармоқларда исламофоб мазмундаги чақириқлари учун ҳибсга олинди. У: "мусулмонларни қутқариш учун уларни оловга ташлаш лозим", деб ёзган эди. Ўқитувчига ирқчилик, зўравонлик ва иғво чиқариш айби қўйилди. Бироқ ўқитуви бу айбларни инкор қилиб, Ал-Қоида, ИШИД ва бошқа террорчи ташкилотларни назарда тутган эдим, деб додини солмоқда.

Бўлим номи: Янгиликлар

Саудия Арабистони пойтахтида қиролликдаги машҳур актер ва телебошловчи Абдулазиз ал--Кассар ҳибсга олинди. (AbdulAziz al-Kassar). Ҳибсга сабаб қилиб шаҳардаги савдо марказида артистни ўнлаб фанат қизлар ўраб олганлиги кўрсатилмоқда.

Бўлим номи: Янгиликлар

Лондон полицияси 36 ёшлик афро-америкалик аёлни жамоат транспортида икки муслима қизни сўкиб, ҳақорат қилгани учун ҳибсга олди. Беш дақиқа ичида ҳижобга ўранган ҳамда уларнинг биттаси ҳомиладор бўлган  муслималарга бақириб сўккан. Ҳодиса автобуснинг бошқа йўловчилари тарафидан видеога ёзиб олинган. Мазкур видео интернетда машхур бўлиб кетди ва полициячилар терговни бошлаб юборишига сабаб бўлди. Ҳақоратлаган аёл ўз уйида ҳибсга олиниб, унга нисбатан жамоат тартибини бузганлик айби қўйилди.

Бўлим номи: Янгиликлар

Янги Дунё - Жонли Журнал. Abu Muslim (c) 2015-2017 йил

Сайтимиздаги маълумотлар Аллоҳ учун тайёрланган. Асл нусхасини ўзгартирмаслик шарти билан рухсат олмасдан фойдаланиш мумкин.