JXTC Tribune Times - шаблон joomla Видео
Душанба, 19 Феврал 2018
Шанба, 17 Феврал 2018 01:10

Мусулмонлар учун тузоқ

Бугун Шом «қора туйнук»ка айланиб қолди. Бу «қора туйнук» аввало дунёнинг турли бурчакларидан бу ерга отланаётган юзлаб, минглаб мусулмон ёшларни ўз домига тортиб кетяпти. Шомда юз бераётган воқеаларга қараб, Ғарбнинг Россия билан ва Суриянинг ўзи билан биргаликда келишиб олинган, жуда пухта режалаштирилган бир саҳна ўйинимикан, деган хулоса чиқиб қоляпти. Бир неча йилдан бери у ерда давом этаётган бемаъни урушда инсоният бугунги кунда дуч келиб қолган муаммоларга тик қараётган шижоатли мусулмон ёшлар нобуд бўляпти. Бир қарасанг, уларга гўё Ғарб ёрдам бераётгандек, уларни маблағ ва қурол билан таъминлаб, қўллаб-қувватлаётгандек туюлади. Лекин масалага чуқурроқ назар солинса, буларнинг ҳаммаси сароб экани маълум бўлади.

Бўлим номи: Долзарб мавзу
Якшанба, 11 Феврал 2018 15:37

Исломда фикр ва сўз эркинлиги

Сўнгги ўн йиллар ичида дунё янада торайиб кетди ва бу фақат аҳоли нуфусининг ошиши билан боғлиқ эмас. Глобализациянинг кучайиши оқибатида инсон узоқ масофаларни бир зумда босиб ўтадиган бўлди. Ахборот, капитал ва бошқа шу каби бугунги жамиятни усиз тасаввур қилиб бўлмайдиган нарсалар учун чегара қолмади. Одамлар бир-бирларига яқинлашди, аҳоли сони ошишидан кўра ҳам яқинлашиш жадаллашди. Бундай ҳолатда тинч-тотув яшаш учун инсон ҳуқуқлари тушунчасини қайта кўриб чиқиш эҳтиёжи туғилди. Зулм ва адолатсизликка умумий қарашни шакллантириш вақти келди. Инсоннинг фундаментал ҳуқуқларидан бири бўлган фикр ва сўз эркинлиги бўлмас экан инсонни шахс сифатида хурмат қилиниши ҳам мумкин эмас.

Бўлим номи: Жамият

Фейсбук ижтимоий тармоғининг “Халқ билан мулоқот” расмий гуруҳида қашқадарёлик бир аёл тез—тез ёрдам сўраб дийдиёсини қолдиради. Видео мурожаатида аёл “Эй яхшилар, менга ёрдам беринглар. Уч бола билан кўчада қолдим. Ижарада яшардим, соғлигим ёмонлашгани учун бир юз эллик минг сўмлик ижара ҳақини тўлаёлмай қолдим. Ишлай десам, иш йўқ. Илтимос, яхшилар менга ёрдам беринглар...” Бу видеомурожаат аксар фейсбук фойдаланувчиларининг ғазабини келтирган, кўплар изоҳда аёлга меҳнат қилишни, пахта теришни маслаҳат беришган.

Бўлим номи: Жамият

Quest.net каби тармоқ маркетинги асосида ишлайдиган компаниялар диёримизга кеча кириб келгани йўқ. Бундайлар бугунги кунда анчагина топилади. Очиғини айтганда, тармоқ маркетинги компанияларининг ходимлари гапга чечанлик билан, назарий жиҳатдан жуда ишонарли қилиб етказиладиган, махсус уюштирилган, пухта режалаштирилган тарғибот орқали мижозлар сонини ошираётган бўлсалар, бунга тан бериш керак. Ҳамманинг ҳам қўлидан келавермайди. Лекин алданиб, мўмай даромадга тез ва осон етишаман экан, деб бу йўлга кириб қолаётганларга ачинасан киши. Менга нима, деб кетаверишга виждон чидамайди. Бироқ, масаланинг жуда жиддий томони чиқиб қолди.

Бўлим номи: Иқтисод

Чиройли аёллар билан (номаҳрамлар) муносабат эркакларда стресс ҳолатини келтириб чиқаради, бу эса ўз ўрнида гепатит, диабет ва ҳатто импотенция касалликларига сабаб бўлиши мумкин экан. "Валенсия давлат университетининг олимлари шундай хулосага келди", деб хабар қилади ladyportal.info.

Бўлим номи: Янгиликлар
Шанба, 03 Феврал 2018 05:14

Кўз ҳақида

Умрини тоат ибодат билан ўтказган инсон 80 ёшида вафот этди. Дорул бақога рихлат қилган одамдан фаришталар сўрашди:
-    Эй банда сен жаннати бўлдинг, айтчи жаннатга қилган тоат ибодатинг туфайли кирасанми ёки Аллоҳнинг раҳмати билан кирасанми.
-    Албатта, мен умр бўйи тоат ибодат қилдим ва шу туфайли жаннатга кираман
Фаришталар банданинг бутун умр қилган барча тоат ибодатини , савоб амалларини тарозуга тортиб кўришди. Маълум бўлдики унинг бутун умр қилган ибодати, савоб амаллари унга берилган биргина кўз неъматига, яъни кўриш неъматининг шукрига етмас экан. Ожиз банда шу заҳоти тавба қилди ва деди:
-Албатта Аллоҳимнинг раҳматисиз мен ҳеч нарсага эриша олмайман...
Аллоҳнинг биз ожиз бандаларга берган буюк неъматларидан бири бу кўз, яъни кўриш неъматидир. Мавзуимиз кўз ҳақида.

Бўлим номи: Саломатлик

Янги Дунё - Жонли Журнал. (c)

Абу Муслим, Саид Абдулазиз Юсупов