JXTC Tribune Times - шаблон joomla Видео
Якшанба, 21 Январ 2018

Суриянинг "Касиюн" агентлиги Эроннинг “Озод” Ислом университетининг хорижий департамент раҳбари Али Акбар Вилоятийнинг сўзларига таяниб, Суриянинг йирик шаҳарларида университет филиалларини очилиши ҳақидаги хабарни тарқатди.

Бўлим номи: Янгиликлар

Ҳадича Аллош бешта фарзанди билан урушдан қочганлардан эди. Бироқ, у яқинда Ливандаги қочқинлар учун ташкил қилинган қароргоҳда совуқдан етти ёшлик ўғлидан айрилиб қолди.

Бўлим номи: Янгиликлар

Саудия Арабистони ҳукумати сайёҳлик визлари билан аёлларга маҳрамларсиз мамлакатга ташриф буюришга рухсат беришди. Бу рухсат 25 ёшдан ошган аёлларга тегишлидир.

Бўлим номи: Янгиликлар

Беш маҳал ўқиладиган намоз организмда инсоннинг  бахтиёрлик ҳиссига жавоб берувчи серотонин гормонининг ишлаб чиқарилишига сабаб бўлади. Шунинг билан биргаликда намоз вақтидаги харакатлар қон айланишнинг яхшиланиши ва терининг ёшаришига олиб келади. Бундай маълумотлар билан туркиялик эстетик ва пластик жарроҳлик мутахассиси, профессор Ахмет Арслон timeturk нашриёти сахифаларида ўртоқлашди.

Бўлим номи: Саломатлик

15, 16-январь кунлари Республика бўйича ташкил этилган Қуръон мусобақасининг илк дастури Жиззах вилоятида бошлаб берилди. Маросимни шахсан кузатган иштирокчи сифатида айрим кузатганларимизни бир вилоят хулосаси ўрнида тақдим этамиз. Илгариги анъанавий шаблон бўлиб кетган “Мустақиллигимиз сабабли” дейдиган жумламизни бир четга суриб, “Аллоҳга шукурки, юрт раҳбари васила бўлиб” деган сўзларни ишлатсам норози бўлмайсизлар, деб умид қиламан. Сабаби, бу бошланаётган хайрли ишлар ортида Президент Шавкат Мирзиёев тургани ҳеч кимга сир эмас. Дастурнинг Зоминдан старт олишидаям шу инсонга боғлиқлик борлигини тушунгандирсиз. Шу сабабли тайёргарликликлар ҳам шунга яраша ташкил этилган. Тўғри кеча ўтказилган дастурларни у даражада юқори баҳолаб бўлмайди, аммо бир жумла борки, бир ютуқ борки, уни қийматлаб бўлмайди, бу “ҚУРЪОН МУСОБАҚАСИ 2018” деган тадбир, бу мустақилликдан сўнг ҳам чорак аср кутилган кунлардир! Шу кунларнинг неъмати, шукуҳи ишдаги ҳамма камчиликларни ювиб кетади десак муболаға қилмаймиз.

Бўлим номи: Янгиликлар

Британия мусулмон ва яҳудий жамоалари учун уларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилаётган ҳуқуқшунослар муҳим ғалабани қўлга киритдилар. Мазкур давлат Олий судининг қарорига кўра, эндиликда агар мурдани паталогоанатомик жиҳатдан ўрганиш талаб этилса-ю, бироқ ўлган шахс ёки унинг вакиллари динига кўра мурдани ёриш маъқул бўлмаса, бундай ҳолатда жасадни ёриш ўрнига уни (компьютер томографияси билан) скан қилиш ва зарурий таҳлилларни ўтказиш керак бўлади. Бундан ташқари, судья ўз вердиктида таъкидлаганидек, қимматга тушувчи жиҳозлардан фойдаланиш ёки таҳлилларни ўтказиш билан боғлиқ қўшимча ҳаражатлар ўлган шахснинг қариндошларига юклатилмайди, улар давлат томонидан қопланади.

Бўлим номи: Долзарб мавзу
Чоршанба, 17 Январ 2018 00:53

Дин ва бахт

«Инсонни нима бахтли кила олади?»  деган савол жуда кўп сиёсатшунос, жамиятшунос ва психологларда доимий қизиқиш уйғотган мавзулардан бири десак муболаға бўлмайди.
Ҳамма гап шундаки, бахтли инсонда одоб  ва қонунга риоя қилиш хусусияти бўлади.

Бўлим номи: Жамият

Полшанинг Castillo Films продюсерлик компанияси БАА Бош вазири, Дубай амири Муҳаммад ибн Рошид Ал-Мактумнинг ҳаёти ва фаолияти ҳақида тўла метражли филмни суратга олиш режасини эълон қилди.

Бўлим номи: Янгиликлар

Жума куни, саудиялик аёлларга биринчи марта ҳақиқий футбол ўйинига киришга рухсат этилди.

Бўлим номи: Янгиликлар

Хитой ҳукуматининг топшириғига кўра, Линфэн (Шанси вилояти) шаҳрида католиклар черкови портлатиб юборилди. 7 январ куни ишчилар бино ичига портлатиш моддаларини жойлаштириб, сўнг бинони портлатиб юборди.

Бўлим номи: Янгиликлар
Страница 1 из 2

Янги Дунё - Жонли Журнал. (c)

Абу Муслим, Саид Абдулазиз Юсупов