JXTC Tribune Times - шаблон joomla Видео
Шанба, 16 Декабр 2017

Атеистлар билан ҳар сафар гаплашганимда, уларнинг даҳрийлик тарихидан сабоқ олмай келаётганидан ажабланиб келаман. Ҳамсуҳбатларим ўзлари эгаллаган позициялари ва баҳс қилиш услублари билан ўз эътиқодлари тизимининг асирига айланганини намойиш қилади.

1922 йилнинг майида патриарх Тихон Муқаддас Синоднинг ҳамма аъзолари билан бирга қамоққа олинди, 32 митрополит ва архиепископ отиб ташланди. Аммо расман "отилди" деган билан, аслида ваҳшийларча қийнаб ўлдирилди. Киев митрополити Владимир танаси моматалоқ қилиниб, бичилган, кейин отилган ва қип-яланғоч ҳолда чоҳга улоқтирилган. Патриарх қазо қилган тақдирда унинг ўрнини эгаллаши керак бўлган Петроград митрополити Вениамин қаҳратон совуқда устидан сув қуйиб яхлатилган, кейин чўктириб юборилган. Бир вақтлар ўз ихтиёри билан подшо саройидан сургунга кетган Тобольск епископи Гермоген тириклай кема чамбарагига боғлаб қўйилган. Чамбарак айланиб унинг танасини бурда-бурда қилиб ташлаган. Ўтмишда Японияда насроний динини тарғиб қилиб шуҳрат қозонган Пермь архиепископи Андроник тириклайин ерга кўмилган. Чернигов архиепископи Василий чормих этилиб ёқиб юборилган..." —

Игорь Бунич, "Партиянинг олтинлари" китобидан....

Бўлим номи: Тарих

 Россия Фанлар академияси Сибирь бўлимининг Қуёш-Ер физикаси институти олимларининг таъкидлашларича, улар 2010 йили коинотда саксонга яқин ғаройиб жисмларни аниқлашган ҳамда уларни РОКОСлар деб номлашган. Бу жисмлар кўринишидан юлдузга ўхшаса ҳам, бироқ аслида улар юлдуз эмас экан.

Бўлим номи: Илм-Фан

Ўзбекистонлик таниқли блогер Абу Муслим (асл исм-шарифи: Адҳам Атажанов)нинг «Янги Дунё» деб номланган китоби нашрдан чиқди. Китобда, асосан, яқин ва узоқ ўтмишнинг фожеалари, дунёга хавф солиб турган Ғарб маънавий-ахлоқий таназуллари ҳақида гап боради.

Бўлим номи: Янгиликлар
Понедельник, 21 Август 2017 22:31

Максад G-10! Болтани ташланг!

1. Рангли туш.
Мен рангли тушларимда Ўзбекистонни БМТ Хавфсизлик Кенгашининг доимий аъзоси сифатида кўраман. Гўёки АҚШ, Франция ёхуд Германияга нисбатан инсон ҳуқуқларини поймол этгани учун санкция эълон қилишини, ёки гегемон давлатлар ёқлаб овоз бераётган БМТ қарорига вето ҳуқуқидан фойдаланиб қарорни тўхтатиб қўйиш кучига эга гегемонликка даъвогар, жаҳоннинг иқтисоди ривожланган энг кучли ўнталикка кирган Давлат сифатида намоён бўлади. Ўзбекистон G-10нинг ичида бўлишини орзу қиламан.

Бўлим номи: Жамият

Янги Дунё - Жонли Журнал. (c)

Абу Муслим, Саид Абдулазиз Юсупов