JXTC Tribune Times - шаблон joomla Видео
Шанба, 16 Декабр 2017

Мусобақа олимпиада ўйинлари каби 4 йилда бир маротаба бўлиб ўтади ва у Ислом мамлакатлари олимпиадаси деб ҳам аталади.
Озарбайжоннинг Боку шаҳрида бўлиб ўтадиган Ислом ҳамжиҳатлик ўйинларида Ўзбекистондан 165 нафар спортчи иштирок этади, деб хабар бермоқда olamsport.com.

Бўлим номи: Спорт
Понедельник, 08 Май 2017 08:01

Кўпиксимон уммат

Охирги асрларда уммат дучор бўлган вайроналик ва чорасизлик ҳолати Қуръон ва Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам) ҳадисларида башорат қилингандир. Ва бу башоратлар ажабланарли тарзда ҳар бир авлод ва ҳалқларга тушунарли бўлган атрофдаги табиатдан мисоллар келтириш орқали ифодаланган. Ва илм-фан ривожланган сари биз бу мисолларни қанчалик яхшироқ идрок этар эканмиз, кўз олдимизда бугунги ҳолатимизнинг даҳшатли манзараси шунчалик равшан намоён бўлади.

Бўлим номи: Долзарб мавзу

5-6 май кунлари Покистоннинг Карачи шаҳрида халқаро сўфийлар анжумани бўлиб ўтди. Синд маданияти департаменти томонидан ташкиллаштирилган мазкур анжуманда дунёнинг 12 мамлакатидан келган сўфийлар иштирок этди.

Бўлим номи: Янгиликлар

Маълумки, жамият турли хил ижтимоий қатламлардан ташкил топади. Уларнинг орасида бой-бадавлат инсонлар билан бирга моддий жиҳатдан қийналган инсонлар бўлади. Айнан жамиятдаги бойлар ва камбағаллар тоифасига турли тузумлар турли томондан ёндашган. Уларнинг баъзилари жамиятда фақат бойларнинг нуфузини кўтариб камбағалларнинг ҳақ-ҳуқуқларини чеклаган бўлса, бошқалари жамиятни фақат камбағаллар ташкил этиши тарафдори бўлганлар. Ислом эса бу масалага бошқача услуб билан ёндашади. Қуйида биз исломда камбағаллик ва бойликнинг ўрни, бу икки тоифанинг ҳақ-ҳуқуқлари ҳақида қисқача сўз юритамиз.

Бўлим номи: Жамият

Кўкчатов шаҳрининг Науан ҳазрат масжидининг бош имоми Қанот Қидирмин мақтаса арзигулик иш қилди. У ўзига совға қилинган авто уловни кўп фарзандлик онага ҳадя қилиб юборди. Бу онахон Қанот имом бўлиб ишлайдиган масжидда фаррош бўлиб хизмат қиларди.
Бу нодир ҳодиса имом Остонага кетаётганда бўлиб ўтди. Буни ўз кўзи билан кўрган "Интерфакс" мухбири бу ҳақда хабар берди.
Бўлим номи: Янгиликлар
Пайшанба, 04 Май 2017 18:52

ҚОЗИҚ...

Токи тафаккур тарзи ўзгармас экан, иқтисодий ривожланиш ҳам, маънавий юксалиш ҳам ҳаёллигича қолаверади. бир вактлар “Известие” газетасида  Чингиз Айтматовнинг “Тьюркский самогеноцид” деган мақоласи босилганди Ҳозир ўша мақолани эслар эканман, бизнинг орамизда ҳам зиёлиларимизни билиб билмай, тушуниб тушунмай ўз ўзини йўқ қилишга мойиллик борлигини кузатамиз.
Нега айнан билиб билмай, тушуниб тушунмай деганимизнинг сабабини очиб беришга ҳаракат киламиз.

Бўлим номи: Жамият
Пайшанба, 04 Май 2017 11:35

Исломий журналистика кодекси

Ислом аҳкомларига мувофиқ тарқатиладиган ахборотларга нисбатан ўрнатилган ахлоқий қоидалар
Ислом аҳкомларига мувофиқ тарқатиладиган ахборотларга нисбатан ўрнатилган ахлоқий қоидалар тўғрисидаги 4/5-инф (COMIAC) - сонли Резолюция

Ахборот тарқатиш ва маданият масалалари бўйича Доимий қўмитанинг (COMIAC) 1996 йил 27 - 28 мартда Дакарда (Сенегал Республикаси) ўтказилган V йиғилиши аъзо давлатлар ўртасида ахборот тарқатиш соҳасида ҳамкорлик ўрнатиш бўйича Ахборот тарқатиш вазирлари I Исломий анжуманининг 1/1-ICIM - сонли резолюциясига, ҳамда шу анжуман мобайнида Ислом аҳкомларига мувофиқ тарқатиладиган ахборотларга нисбатан ўрнатилган ахлоқий қоидаларни ишлаб чиқиш тўғрисидаги 5/1-ICIM - сонли резолюциясига мувофиқ;

Бўлим номи: Маданият

Австрия президенти ван дер Беллен мамлакатдаги барча аёлларни Исломофобияга қарши кураш асносида ҳижоб ўрашга чақирди, дея хабар бермоқда The Independent нашри. Нафақат муслималар, балки барча аёллар ҳижоб ўрашлари мумкин ва агар ҳақиқий ва бебош исломофобия давом этадиган бўлса, унда биз диний сабабларга кўра ҳижоб ўрайдиганлар билан бирдам эканлигимизни кўрсатиш учун барча аёллардан ҳижоб ўрашларини сўрайдиган кун келади", - дейди Австрия президенти мактаб ўқувчилари билан учрашувларнинг бирида.

Бўлим номи: Янгиликлар

Янги Дунё - Жонли Журнал. (c)

Абу Муслим, Саид Абдулазиз Юсупов