JXTC Tribune Times - шаблон joomla Видео
Шанба, 16 Декабр 2017
Якшанба, 30 Апрел 2017 07:46

Давлат қарзлари харитаси

HowMuch.net сайтида давлат қарзларининг ҳаритаси тузиб чиқилди. Бу ҳарита,  тўғрироғи пиццасимон шаклнинг марказидан қарзлари энг кўп давлатлар, четроғидан эса қарзи кам давлатлар ўрин олган. Ҳаритадаги давлат чегараларининг ҳажми георгафик нуқтаи назардан эмас, балки қарз миқдорининг ҳажмига кўра катта-кичик қилиб жойлаштирилган. Масалан: Ирландиянинг ҳудуди Германиядан катта эмас, ва АҚШ  ҳам Сингапурдан кичик давлат эмас. Аммо қарзлар ҳаритасида эса бунинг акси.

Бўлим номи: Иқтисод

Ғарб Шарққа кўз тикар экан, ўзининг вахшийлигига баҳона айтиши лозим эди. шунинг учун ҳам турли хил ёлғонлар тўқилган. Қуйидаги мақолада шуларнинг биттаси билан танишиб чиқасизлар...

Бўлим номи: Тарих

Бундан икки аср бурун маърифатпарвар шоир Аваз Ўтар лутф этган эди:
Ҳар тилни билув эмди бани одама жондур,
Тил воситаи робитаи оламиёндур.
Ғайри тилини саъй қилинг билғани, ёшлар,
Ким илм-у ҳунарлар билонки ондин аёнд

Бўлим номи: Илм-Фан
Шанба, 29 Апрел 2017 03:55

Чиғатой

Чиғатой (1185-1242) – мўғулларнинг арбоби, Чингиз хон ва Бўрта хотиннинг иккинчи ўғли. Отасининг ҳаётлик вақтидаёқ  Ясақ қонунларининг ҳамда қонун ва одатларга оид барча масалаларнинг тан олинган билимдони ҳисобланган. Чиғатой авлодлари XIII—XIV асрларда Ўрта Осиёда ҳукмрон бўлган.

Бўлим номи: Тарих
Пайшанба, 27 Апрел 2017 22:10

Террорчининг миллати бор

Стокгольмдаги, Санкт Петербургдаги, ундан аввалроқ, Истамбулдаги террорчилик актларда, минг афсуски, ижрочилар ўзбек миллатига оид бўлиб чиқди. Демак, террорчининг миллати бор экан-да…
Қобил Ҳобилни ўлдириб Ер юзидаги илк мудҳиш жиноятни содир этганидан то бугунги кунга қадар кўп сувлар оқиб ўтди. Ўтган бу даврлар мобайнида Одам Ато фарзандларининг бир-бирларига нисбатан душманлиги вақт сайин янги номлар билан аталаверди. Манфаатлар ва мақсадлар учун истилолар, салиб юришлари, инқилоблар қилиниб қонлар тўкилди. Ўтган асрларда уюштирилган, инсониятга қарши қаратилган жиноятларда қарама-қарши томонлар кундек равшан эди. Аммо бизнинг асримизга келиб бу ҳолат ўта мураккаб тус олди.

Бўлим номи: Долзарб мавзу

Саййид Раҳматуллоҳ Термизий бошчилигида фаолият олиб бораётган mehrob.uz сайти ижодкорлари Тошкентдаги “Хожа Аламбардор” жоме масжидида бўлиб ўтаётган  “Қорилар мусобақаси” кўрик-танловини илк бор интернет орқали жонли трансляциясини амалга оширди. Трансляция бошланганда бир вақтнинг ўзида дунёнинг турли бурчакларидан олтмиш мингдан зиёд одамлар бу хизматдан фойдаланди, ҳамда ўз миннатдорчилигини билдиришди. Мусобақа тугаган бўлса ҳам ушбу трансляция видеосидан мусулмонлар баҳраманд бўлиб туришибди. Уни кўрганлар бир неча минг юздан ошиб кетди. Раҳматуллоҳ қори бошчилигидаги ижодкорлар гуруҳига биз ҳам ўз миннатдорчилигимизни изҳор қиламиз. Ўзбекистондаги маърифий веб ресурслар ичида қори аканинг сайтлари, ижтимоий тармоқлардаги канал ва бошқа саҳифалари биринчи ўринга чиқиб олди. булар албатта катта меҳнат ва бошқа омиллар сабаби биландир. Аллоҳ таоло маърифий ишларига янада кўпроқ мувоффақият ато этсин...

Бўлим номи: Янгиликлар

Бугун жамиятимизга янги бир ҒОЯ, мафкура керак. Мафкураки, мамлакатда истиқомат қилаётган ватандошларимизни ягона бир байроқ остида руҳан бирлаштирувчи ва айни замонда ҳар бир Ватандошдан керак бўлса бу ғоя учун жонини қурбон қилишга ҳам, яшатишга ҳам қодир, кучли бир ғоя керак. Замонавий давлат қурилиши олимлари ёхуд демократ либераллар орасида бу фикрга қарши чиқувчилар кўп. Иддао эса айни - ҳеч бир мафкура давлат мафкураси бўла олмайди! Конституцияда ҳам ёзилган қонун бу, дейишади.

Бўлим номи: Янгиликлар

Яқинда ўтказилган янги сўровномада иштирок этганларнинг ярмидан кўпи секстингни хиёнат деб айтдилар. Сўралганларнинг 19 фоизи эса, ёлғиз ҳолда порно фильм кўришни хиёнат деб билар экан. Бу ҳақда YouGov тадқиқот компанияси тарафидан ўтказилган сўровнома натижаларига таянган ҳолда The Daily Mail хабар тарқатди.

Бўлим номи: Янгиликлар

 "Реал"нинг бош мураббийси Зайниддин Зидан "Бавария" устидан қозонган йирик ғалабасига изоҳ бериб ўтди.

Бўлим номи: Спорт

Буюк Британиянинг Бош вазири Тереза Мэй Саудия Арабистонига қилган ташрифи вақтида қироллик оиласининг аёллари билан мулоқот қилди ва мусулмон аёллар фақатгина уй – рўзғор ишлари ва фарзанд тарбияси билан шуғулланмасликларини билиб олди.

Бўлим номи: Янгиликлар
Страница 1 из 2

Янги Дунё - Жонли Журнал. (c)

Абу Муслим, Саид Абдулазиз Юсупов