JXTC Tribune Times - шаблон joomla Видео
Шанба, 16 Декабр 2017

Ўзбек интернет оламида яна бир ажойиб саҳифа очилди. Муслималар учун дурдона сайт бўлган Муслима.Уз сайти муборак бўлсин! Динимиз, Миллатимиз, Ватанимиз учун хайрли ва манфаатли бўлсин.

Бўлим номи: Янгиликлар
жума, 31 Март 2017 14:18

Апрел ҳазили

 Ислом шариатида киши бемалол ёлғон сўзлаб, оғзига келган сўзни гапиришга рухсат берилган бирон-бир кун ёки бирон-бир лаҳза йўқ. Бироқ, таассуфки, бугунги кунда кўпчилик авом кишилар ғарб томондан кириб келган «апрел ҳазили» деб аталувчи бузуқ одатга мубтало бўлганлар.        

Бўлим номи: Жамият
Сешанба, 21 Март 2017 12:07

Колумбда бор аламим маним...

Анъанага кўра, барча макатабларда 1442-йилда Колумб янги ерларни очди дея ўргатишарди. Аслида эса, Христофор Колумб, Атлантика океанини испан кемаларида кесиб чиққан, аммо Шимолий Американинг, Кариб қисмида қолганлиги маълум. Неча асрлар давомида Колумб океанни кесиб Американи очган деб ҳисоблаб келинган. Аммо бу ерларни туб аҳолиси ҳиндулар очган аслида. Улар Шимолий Америкага замонавий Россия ва Аляска ҳудуди орқали 12 000 йил аввал ўтганлар.

Бўлим номи: Тарих

Ўта реакцион қарашдаги (ултра ўнгчи) француз сиёсатчиси Марин Ле Пен мамлакатда бўлиб ўтиши кутилаётган президент сайловларида ўзининг тарафдорлари орасида обрўсини янада оширмоқда. Унинг сўнгги чиқишидан сўнг мамлакатда яшовчи мусулмонлар ташвишга тушиб қолишди.

Бўлим номи: Янгиликлар

Аҳмад Ҳодий Низомуддин ўғли Мақсудий (1868 йил 28-сентябр – 1941-йил 28-июн) – атоқли татар муаллими, жамоат арбоби журналист ҳамда ношир.

Бўлим номи: Тарих

Ҳиндистонда ҳукумат тепасига келган индузим мутаассиблари мамлакатни жоҳилия даражасига кўтаришда давом этмоқдалар.

Бўлим номи: Янгиликлар

Замонамизнинг машҳур олимларидан Доктор Али Муҳаммад Саллабий ҳақиқий мусулмон ва экстремист ўртасидаги фарқни тушунтириб берди.

Бўлим номи: Янгиликлар

Ҳужжатлар 16 март куни Саудия Арабистони қироли Салмоннинг Пекинга қилган ташрифи чоғида имзоланди. У Хитой Халқ Республикаси раҳбари Си Цзинпин билан музокаралар ўтказди.

Бўлим номи: Янгиликлар

Буюк Британия ҳукумати аёлларга иш жойида диний либосларда бўлишини тақиқловчи ҳеч қандай қонун лойиҳасини тақдим қилиш нияти йўқлигини баён қилишди. Бу ҳақда Буюк Британия Бош вазири Тереза Мей 15 март куни ўз мамлакати парламенти олдида қилган чиқишида зикр қилиб ўтди.

Бўлим номи: Янгиликлар
Пайшанба, 16 Март 2017 16:23

Интернетдан бахт излаганлар

Айрим навқиронлик  ёшидаги йигитлар ўз вақтларининг каттагина қисмини бекорхўжаликда ўтказадилар. Энг ачинарлиси шундаки, ана шундай бекорхўжалар орасида комиллик ёшига етган оилалик, ҳатто фарзандлари бор-у, аммо ўзини ўсмирлик ёшидаги болалар ёхуд на одамгарчилиги ва на омонатдорлиги мавжуд бўлмаган кишилар сингари иш тутадиган одамлар ҳам бор. Ана шу кимсалар бекорчиликдан зерикиб, қаерлардадир адашиб юрган бахтни излашга тушади. Ана  шу зерикишликни кетказиш мақсадида унинг интернет саҳифалари орқали қизлар билан гаплашиб,  ўзини худди ўша қизлар излаб юрган шахслардан биридек тутишга уриниб юрганини кўрасиз: зиёли қизлар билан суҳбатлашганида ўзини ўта зиёли, диёнатли бўлиб кўринган қизлар билан суҳбатлашганида ўзини ўта диндор, ўйин-кулгуни яхши кўрадиган қизлар билан суҳбатлашганида ўзини ўйин-кулгуни хуш кўрадиган шахс қилиб кўрсатади.

Бўлим номи: Оила
Страница 1 из 3

Янги Дунё - Жонли Журнал. (c)

Абу Муслим, Саид Абдулазиз Юсупов