JXTC Tribune Times - шаблон joomla Видео
Шанба, 16 Декабр 2017

Савдогарлар ва тижорат ташкилотлари томонидан истеъмолчилар ҳуқуқлари бузилишини ҳимоя қилиш – ҳар бир давлатнинг муҳим вазифасидир. Қуръон ва Суннатда бундан 1400 йил муқаддам истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилишнинг асосий принциплари белгилаб қўйилган, лекин улар пайғамбаримиз Муҳаммад соллоллоҳу алайҳи васаллам ва рошид халифалар олтин давридаги каби ҳозирги кунда ҳам ўз долзарблиги йўқотгани йўқ.
Қуръони каримнинг “Нисо” сурасида савдонинг барча ноинсоф усуллари қатъиян қораланади: “Эй иймон келтирганлар! Бир-бирларингизнинг молларингизни ботил йўл билан еманглар. Магар ўзаро розилик ила тижорат бўлса, майли...” (Нисо сураси, 29)

Бўлим номи: Иқтисод

Пайғамбаримиз масжидининг яшил гумбази тўсатдан қизил бўлиб қолганидан зиёратчилар ларзага тушди.

Бўлим номи: Янгиликлар

Сидней олий таълим муассасаларидан бирида расмий тадбирларда мусулмонларнинг аёл-қизларга қўл бериб саломлашмаслигига ижозат берувчи қоида амалга киритилди.

Бўлим номи: Янгиликлар

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 2017 йил март ойида Қозоғистонга расмий сафар билан келади. Бу ҳақда 23 февралда Ўзбекистон Бош вазир ўринбосари Очилбой Раматов хабар берди.

Бўлим номи: Янгиликлар

Таажжубки, кўпчилик раҳбарлар улардан яхши ходимлар кетиб қолаётганидан шикоят қилишади ва ҳақиқатда қаралганда уларнинг шикоят қилишлари ўринли, чунки аксар ҳолларда қадрли ходимларни йўқотиш уларга жуда қимматга тушади (ўзлари билмасалар ҳам).

Бўлим номи: Жамият
жума, 24 Феврал 2017 13:57

Кўп кулиш

Ишончли ҳадислардан бирида суюклигимиз Росулуллоҳ (соллоллоҳу алайҳи васаллам) шундай деганлари маълум қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Кулгини камайтир. Зотан кўп кулги қалбни ўлдиради», дедилар». (Ал-Адаб ал-Муфрад).
Бошқа бир ҳадисда Абу Ҳурайра айтдики, мен эй Аллоҳнинг Расули дедим. У зот қўлимдан тутдиларда бешта нарсани санадилар. Айтдиларки: Ҳаромдан сақлангин, инсонларнинг энг ибодат қилувчироғи бўласан. Аллоҳ сенга тақсимлаган нарсага рози бўлгин, инсонларнинг энг бойроғи бўласан. Қўшнингга яхшилик қилгин, мўмин бўласан. Ўзинг учун яхши кўрган нарсани инсонларга ҳам яхши кўргин муслим бўласан. Кулгуни кўпайтирма, чунки кулгунинг кўпи қалбни ўлдиради. (Термизий ривояти)

Бўлим номи: Маданият

5 июн 12:48 да исроилликларнинг тўрт қирувчи учоғи иорданияликларга тегишли Муфрак ҳарбий истеҳкомига қараб учиб кела бошлади. Мақсадлари мамлакатнинг кичкина ҳаво-ҳарбий флотига зарба бериб, уни йўқ қилиш эди. Бундан бироз аввал эса Миср ҳаво-ҳарбий кучлари яксон қилинган эди. Урдун ҳаво кучларининг раҳбарлари тайёрланаётган ҳужумни қайтариш вазифасини Урдун ҳаво кучларида муваққат маслаҳатчи Покистон авиацияси капитани Сайфул Азамга топширади. Урдунлик учувчилар билан бирга Сайфул Азам душман учоқлари билан ҳаво жангига тушади. Штурвалда исроиллик учувчи Болеҳ бўлган Mystére қирувчи учоғини уриб туширади, ҳамда бошқа бир учоққа шикаст етказади ва у учоқ Исроил ҳудудига қулаб тушади.

Бўлим номи: Тарих
жума, 24 Феврал 2017 00:44

Асҳоби Каҳф изидан

Қуръони каримнинг ўн саккизинчи сураси “Каҳф” — “ғор” деб аталади. Унда даҳрий ҳукмдор таъқибидан қочиб ғорга яширинган йигитлар, яъни, “ғор эгалари” ҳақидаги қисса баён этилган.

Бўлим номи: Тарих
Чоршанба, 22 Феврал 2017 13:48

Помпейнинг оқибати

Қуръон Аллоҳнинг қонунларида ҳеч қандай ўзгариш бўлмаслиги хусусида шундай хабар беради: "Улар жон-жаҳдлари билан, агар ўзларига огоҳлантирувчи келса, ҳар қандай умматдан кўра ҳидоятли бўлишлари ҳақида Аллоҳ номи ила қасам ичар эдилар. Қачонки огоҳлантирувчи келганида, уларда нафратдан бошқани зиёда қилмади. Ер юзида мутакаббирлик ва ёмон макр учун (қилдилар). Ёмон макр эса, фақат ўз эгасига қайтадир. Улар фақат илгаригиларнинг суннатига интизор бўлмоқдалар, холос. Аллоҳнинг суннатига ҳаргиз бадал топа олмассан. Аллоҳнинг суннатига ҳаргиз ўзгартириш топа олмассан" Фотир сураси, 42-43.

Бўлим номи: Тарих

Мусулмонлар, дунё миллатлари ичида биринчи бўлиб шахсни тасдиқловчи ҳужжатни йўлга қўйишган. Имом Нававий “Бўстонул орифийн” номли китобларида зикр қилишларича, мўминлар амири Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу давлат ҳудудидан ташқарига чиқиш учун фақат ўзларининг изнлари, муайян муддатга ва ўзларининг муҳрлари босилган васиқани беришни йўлга қўйганлар.

Бўлим номи: Тарих
Страница 1 из 5

Янги Дунё - Жонли Журнал. (c)

Абу Муслим, Саид Абдулазиз Юсупов