JXTC Tribune Times - шаблон joomla Видео
Шанба, 16 Декабр 2017

Мадрид “Реал”ининг ва Португалия терма жамоасининг ҳужумчиси, ислом мамлакатларида миллионлаб мухлисларга эга бўлган Криштиану Роналду, ўзининг жинсий мойиллиги ҳақидаги миш мишларга узил – кесил ва батамом чек қўйишга қарор қилди.

Бўлим номи: Спорт

Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбаевнинг қароргоҳида мамлакат раҳбарияти ва “Манас” аэропорти яқинида самолёт қулаши натижасида жабр кўрганлар билан учрашув бўлиб ўтди. 

Бўлим номи: Янгиликлар

Россия президенти Владимир Путин Марказий Осиё мамлакатларига бир қанча ташрифларни амалга оширади. Бу ҳақда Кремл матбуот котиби Дмитрий Песков маълум қилди. Унинг сўзларига кўра ташрифлар бошланишининг аниқ куни ҳали аниқ эмас, лекин улар “яқин кунларда бошланади”. 

Бўлим номи: Янгиликлар
Понедельник, 30 Январ 2017 17:31

Савдогар – мусулмонларга қалб ноласи

Совуқ декабр тонгида мен америка халол дўконларининг бирига гўзал миср нонуштаси учун ловия банкасини сотиб олиш учун кирдим. 

Одатга кўра, ҳар эҳтимолга қарши, банкадаги яроқлилик муддатини текширдим ва “2016 йил апрель” деган ёзувни кўриб лол қолдим. 

“Апрель, ахир ҳозир декабрку... Яроқлилик муддати тугаганига 8 ой бўлганку?!” Ё Аллоҳ, яна бу халол дўконми, ахир бу ерда омонатдорлик (ишонч) ҳукм суриши керакку.

Бўлим номи: Иқтисод

Диний олий таълим муассасалари ўнга яқин, 100 га яқин мадраса ҳисоблаб чиқилди, улардан 79 фаолият юритмоқда.

Бўлим номи: Янгиликлар

Охирги 10 ой мобайнида “Толибонлар” ҳаракатининг жангарилари (РФда таъқиқланган) Афғонистон ҳудудида 19 мингдан ортиқ террористик ҳаракатлар содир этишди. Бу ҳақда афғон ОАВ хабар беради. 

Бўлим номи: Янгиликлар

Air India авиакомпанияси маҳаллий парвозларда аёллар учун махсус ўриндиқлар ажратади. Бундай қарорга эркаклар томонидан аёлларга парвоз давомида қилинаётган таҳдидлар сабаб бўлган. Бу ҳақида Air India расмий вебсайтида хабар берилди.

Бўлим номи: Янгиликлар
Шанба, 28 Январ 2017 00:59

Аёл ақлли бўлиши шартми?

Глазго университети (Буюк Британия) яқинда кўп йиллик тадқиқотлари натижасини чоп этди, унда мусулмонлар 14 асрдирки биладиган ҳақиқатлар тасдиқланган. 

Исломга кўра аёл  бу Аллоҳ Таолонинг марҳаматидир. Ва унинг энг асосий вазифаси –  оила қуришдир. Бу эса у фақатгина уй ишлари билан машғул бўлишга мажбур дегани эмас. Энг асосийси унинг зиммасида – фарзанд тарбияси турибди. 

Шунингдек, Исломга кўра аёл кишининг ўзи фаол тарзда турмуш ўртоқ қидириши мумкин, лекин барибир устуворлик эркак кишида қолади. Айнан улар оила қуриш масаласида фаол бўлишлари ва ўзлари учун фарзандларининг онаси бўладиган энг яхши аёлни танлашлари лозим. Замонавий тадқиқот айнан кейинги насл учун онанинг аҳамиятини тасдиқлади.

Бўлим номи: Жамият
Шанба, 28 Январ 2017 00:16

Зайтун: шифобахш ўсимлик

Қуръонда эътибор қаратилган озиқ-овқатлардан яна бири зайтун мевасидир. Кейинги йиллардаги тадқиқотлар зайтун меваси нафақат ёқимли таом, балки яхши соғлик манбаи ҳам эканлигини аниқлади. Зайтун мевасига қўшимча равишда, зайтун мойи ҳам муҳим озуқа манбаидир. Қуръонда зайтун дарахтининг мойига эътибор қуйидагича қаратилади:

Аллоҳ осмонлар ва Ернинг «нури»дир. Нурининг мисоли худди бир токча ичидаги чироқ, бу чироқ бир шиша ичида, у шиша гўё бир дурдан яралган юлдузга ўхшайди. У (чироқ) на шарқий ва на ғарбий бўлмаган муборак зайтун дарахти (мойи)дан ёқилур. Унинг мойи (мусаффолигидан), гарчи унга олов тегмаса-да, (атрофни) ёритиб юборгудекдир. (Мазкурлар қўшилганда эса), нур устига нур (бўлур). Аллоҳ ўзининг (бу) нурига ўзи хоҳлаган кишиларни ҳидоят қилур. Аллоҳ одамлар (ибрат олишлари) учун (мана шундай) мисолларни келтирур. Аллоҳ барча нарсани билувчидир. («Нур» сураси, 35-оят)

Бўлим номи: Саломатлик

Остонада Сурия ҳақидаги мунозаралар  тугади. Россия, Туркия ва Эронниннг ТИВлари (Ташқи ишлар вазирлиги) Сурия масаласини ҳарбий йўл билан ҳал қилиш мумкин эмас деган ягона хулосага келишди, деб хабар беради NUR.KZ корреспонденти.

Бўлим номи: Янгиликлар
Страница 1 из 5

Янги Дунё - Жонли Журнал. (c)

Абу Муслим, Саид Абдулазиз Юсупов