JXTC Tribune Times - шаблон joomla Видео
Шанба, 16 Декабр 2017

Ислом мамлакатидаги Рождество - ўлимга қадар нишонланган байрам натижасида бир неча ўн киши жабрланди. Покистонда спиртли ичимликлар билан нишонланган Рождество натижасида ўнлаб кишилар ўлган. Панжоб вилоятида Раждество байрамини нишонлаганлар душанба тонгидан касалхонага туша бошлади. Оммавий токсик спиртли ичимликдан заҳарланганлардан 42 нафари ўлган, деб Al Jazeeraга асосланган ҳолда  хабар беради IslamNews. Шариат нуқтаи назаридан харом деб ҳисобланган ичимликнинг қурбонлари 37 нафар христиан ва 5 нафар мусулмон бўлган. 

Бўлим номи: Янгиликлар

Шу йили Бразилияда ўтказилган Паралимпия Ўйинларида медал қўлга киритган 4 Малайзия фуқароси Душанба куни Умра зиёрати учун йўлга чиқдилар. Бу ҳақида Malaysia Sun нашри хабар берди. 

Бўлим номи: Янгиликлар

Ванкуверда энг қадимий масжид сифатида эътироф этиладиган Al-Jamia масжиди қишнинг қаҳратон совуғида уйсизлар учун бошпана беряпти, дея хабар беради CBCNews ахборот агентлиги.

Бўлим номи: Янгиликлар

Болгария ҳукумати учта мусулмон байрамларига давлат аҳамияти берилишига доир қарор қабул қилди. 

Бўлим номи: Янгиликлар

Чеченистоннинг Шали тумани марказида ўзбек меъморлари Рамзан Қодиров шарафига дунёда ягона чиройга эга бўлган масжид қурмоқда.

Бўлим номи: Янгиликлар
Шанба, 31 Декабр 2016 16:33

ИЙМОН ВА... ХАРАЖАТ

Ислом инфратузилмаларининг ривожи ҳақида айрим мулоҳазалар

Мусулмонлар орасида диний таълим, маросим ва байрамлар текин бўлиши керак, деган қандайдир тасавур бор. Ҳатто диний адабиётлар ҳам текин бўлиши керак, деган қарашлар ҳам йўқ эмас. Албатта, эҳтиёжманд, ногирон ёки  нафақахўрларга бу борада ёрдам қўли чўзмоқ – кони фойда. Бироқ тўрт мучаси соғ, имконияти бор мусулмонлар эҳтиёжларини кимдир четдан келиб қондириши керак, дегандай кутиб вақт ўтказишини ҳеч нима билан оқлаб бўлмайди. Бундай боқиманда кайфият ўз зарар келтирса келтирадики, асло фойдаси йўқ. Ажаб, уй-жойга эҳтиёж бўлса, иморат соламиз, оғиримиз енгил бўлиши учун маркаб оламиз, ўғил-қизлар тўйини-ку қулоққача қарз бўлсанг-да, “бировлардан кам бўлмаслигига” интиламиз, кийим-бошнинг охирги русумига пулни ая йўқ... Бироқ Исломга (аниқроғи, Ислом инфратузилмаларининг маҳсулотлари)  келганда фикр ўзгача: “улар текин бўлиши керак”.

Бўлим номи: Таҳлил

Ибодат қилиш жойларига бориш – бормаслигидан қатъий назар, ўзини “диндор” ёки “диндор эмас” деб атайдиган, шунингдек атеист ҳисоблаган аҳоли фоизи диндорлик индексини ташкил этади.

Тадқиқот давомида баъзи қизиқарли кузатувлар ўтказилди:

1. Камбағал одамлар бойларга нисбатан диндор экан. Даромад даражаси паст бўлган инсонлар юқори бўлганларига нисбатан 17 % эътиқодлироқ.  

2. Дунёда 2005 йилдан 2011 йилгача бўлган даврда ўзини диндорман дейдиганлар сони 9 %га камайган, ўзларини атеист деб ҳисоблайдиганлар эса 3 % кўпайган.

3. 2005 – 2012 йилларда аҳоли ўртасида 20 %дан кўпроққа ошган диндорликнинг, тўртта мамлакатда пасайиши кузатилди. Франция ва Швейцарияда диндорлар миқдори 21 %, Ирландияда 22 %, Ветнамда 23 % камайган. 

Бўлим номи: Таҳлил

Эволюция (тадрижий ривожланиш) назарияси илмий фан ёки ундай эмаслиги ҳақидаги тортишувлар кун тартибидаги масала бўлиб қолмоқда. Ҳар ким бу борада ўз фикрини баён қилишга уринади. 

Бўлим номи: Илм-Фан
Пайшанба, 29 Декабр 2016 13:33

Мусулмонлар ва Янги йил

Янги йил байрами яқинлашгани сари мусулмонлар долзарб масалани муҳокама қилишга шўнғиб кетишади: бошқа дин эътиқодида бўлган инсонларни уларнинг байрамлари билан табриклаш мумкинми? Мунозаралар шу даражада кучайиб кетганлигидан, баъзида бутун ислом дунёси келажаги уларнинг тортишувлари натижасига боғлиқдек туюлади.

Бўлим номи: Жамият

Қозоғистон пойтахти Остонада жойлашган “Ҳазрати Султон” жомеъ масжидига – Республика бош масжиди мақоми берилди.

Бўлим номи: Янгиликлар
Страница 1 из 10

Янги Дунё - Жонли Журнал. (c)

Абу Муслим, Саид Абдулазиз Юсупов