JXTC Tribune Times - шаблон joomla Видео
Пайшанба, 19 Январ 2017

Туркия ташқи ишлар вазири Мавлут Чавушўғли “Ҳизбуллоҳ” халқаро шиа террор ҳаракатини Москва ва Анқара бошчилигида эришилган вақтинчалик тинчлик келишувини атайлаб бузганликда айбламоқда. 

Бўлим номи: Янгиликлар

Перунинг Ла Пампа шаҳрида касаба уюшмалари норозилик намойиши ўтаётган бир пайтда ҳалок бўлган перулик фуқаронинг ўлими “Ҳизбуллоҳ”нинг Лотин Америкасидаги сиёсий ҳолатга алоқадорлиги борасида саволларни юзага келтирди. Бу ҳақида Al-Arabiya нашри хабар берди.

Бўлим номи: Янгиликлар

Сурияга Ливан шиаларидан иборат Ҳизбуллоҳ террорчи ҳаракати жангчиларининг навбатдаги гуруҳи келиб тушди. Айни дамда Асад ҳукумати томонидан исёнчиларга қарши кенг кўламдаги ҳужум тайёрланмоқда. Ҳалаб қўлга олингач, Ҳизбуллоҳ жангчилари Идлиб учун жангларда иштирок этадилар, деб хабар бермоқда Известия газетаси.

Бўлим номи: Янгиликлар

Шиалардан ташкил топган ва Асаднинг иттифоқчиси бўлган кучоар Ливандаги президентлик лавозими учун курашни бошлаб юбордилар. Яқинда бўлиб ўтадиган сайловларда улар собиқ Ливан армиясининг қўмондони Мишел Аунни намзод қилиб кўрсатдилар.

Бўлим номи: Янгиликлар
жума, 27 Ноябр 2015 01:18

Ҳизбуллоҳ

Мазкур ташкилот диний-сиёсий ғоялар чатишмаси асосида вужудга келган ҳарбий-сиёсий ва ҳарбий-террористик ташкилотлардан бири саналади. Аслида шиалик иўналишидаги ҳарбийлашган ҳамда исломий давлат, яъни шариат асосидаги сиёсий тузумни қуришни ўзига мақсад қилиб элган сиёсий партиядир. Партиянинг номи Куръони каримнинг Моида сурасидаги: «Кимки Аллоҳни, Расулни ва имон келтирганларни дўст тутса, албатта, Аллоҳнинг (бу) ҳизби чинакам ғолиблардир», (Моида, 56) оятидан олинган. Штаб квартираси Ливанда жойлашган.

Бўлим номи: Долзарб мавзу

Янги Дунё - Жонли Журнал. Abu Muslim (c) 2015-2017 йил